Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Бразилиялик футболчилар Роналдуни Мундиалга яқинлаштирди ёхуд Португалия терма жамоасида тўп тепган америкаликлар

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кечган биринчи учрашувда Туркияни мағлуб этди - 3:1. Отавио ва Матеуш Нунеш томонидан киритилган иккита гол Фернанду Сантуш бошчилигидаги терма жамоани Мундиал томон бир қадам яқинлаштирди. Гол урган икки футболчи ҳам ўтган йили терма жамоада дебют қилишган ва иккисининг ҳам асли келиб чиқиши бразилиялик. Аммо Нунеш 2010 йил 12 ёшида Португалияга келган бўлса, Отавио 2021 йилда мамлакат фуқаролигини олди.

Ўхшаш маданият ва умумий тилга қарамай, Португалия терма жамоаси тарихида маҳаллийлаштирилган бразилияликлар (Бразилияда туғилган ўйинчилар) унчалик кўп бўлмаган - атиги 9 та.

Шу сабаб бугун биз Отавио ва Нунешдан олдин Португалия термасида ўйнаган бразилиялик футболчиларни эслашга қарор қилдик.

Лусио Соареш (1960 - 1962)

Ҳимоячи Лусио Соарешнинг профессионал клубдаги фаолияти (ўнгдан иккинчи расмда) узоқ давом этмади. Википедия маълумотларига кўра, у ўйнаган ягона жамоа «Спортинг» бўлган. Лусио ушбу клуб шарафини беш йил ҳимоя қилган. Терма жамоадаги фаолияти ҳам тез ёрқин эмас - икки йил ичида атиги бешта ўйин.

 

Cелсу (1976 - 1978)

Бразилиялик Селсу Луис де Матос Рио-де-Жанейрода туғилган, аммо деярли бутун фаолиятини Португалиянинг «Боависта» ва «Порту» клубларида ўтказган. Фаолиятининг сўнгги йилларида Селсу ватанига қайтиб, «Гояс» клуби таркибида бироз ўйнади. Селсунинг клубдаги фаолияти ажойиб бўлса-да, Португалия терма жамоаси сафида бор-йўғи учта ўйин ўтказган.

 

Деко (2003 - 2010)

Селсудан кейин 25 йил давомида Португалия терма жамоаси сафида бирорта ҳам бразилиялик футболчи ўйнамаган. Кейинчалик эса улар сафида Деко исмли футболчи пайдо бўлди. У 19 ёшида «Коринтианс»дан «Бенфика»га ўтган. Аммо Лиссабонда ёш футболчининг ўйинлари ҳеч кимни ҳайратга солмади, шунинг учун у «Алверку» ва «Салгейруш» каби жамоаларда ўйнашга мажбур бўлди. Деко кейинчалик «Порту» шарафини ҳимоя қилади ва у ерда том маънода юқори даражадаги ўйин намойиш этади.

Деко португал фуқаролигини қабул қилингандан кейинги биринчи баҳсда ўз ватани - Бразилия терма жамоасига қарши ўйнади ва жарима зарбасидан гол уриб, португалияликларга 1966 йилдан кейин биринчи марта америкаликлар устидан ғалаба қозонишига ёрдам беради. Етти йил ичида Деко португалияликлар сафида 75 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва ЖЧ-2010дан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлади.

Пепе (2007 -)

Деконинг илк ўйинидан тўрт йил ўтиб, терма жамоада яна бир афсона дебют қилди - Пепе. У Бразилиянинг кичик Масейо шаҳрида туғилган ва кейин Алагонанинг «Коринтианс» жамоасида ўйнаган. 2001 йилда Пепени «Маритимо» клуби скаутлари пайқаб қолишди ва ёш футболчини Португалияга олиб келишди.

«Порту» ва «Реал Мадрид»даги ажойиб ўйинлар, топ даражадаги футболчига айланиш ва Португалия терма жамоаси сафидаги 123 та ўйин — бу Пепенинг фаолияти ҳақида қисқача. Терма жамоа сафида фақат учта футболчи Пепедан кўпроқ ўйин ўтказган - Луиш Фигу (127), Жоау Моутиньо (143) ва Криштиану Роналду (185). Афсонавий ҳимоячи ҳамон португаллар сафида тўп тепмоқда ва унинг кучли учликка кириш имконияти анча юқори.

 

Лиедсон (2009 - 2010)

Асли келиб чиқиши бразилиялик бўлган ҳужумчи Лиедсон фаолиятини Бразилиянинг «Коритиба», «Фламенго» ва «Коринтианс» клубларида бошлаган. 2003 йилга келиб, у «Спортинг» скаутлари назарига тушди ва узоқ вақт давомида Португалияда чемпионатида ўйнади. Лиедсон мамлакат миллий терма жамоаси сафида ўйнашга тайёрлиги ҳақида бир неча бор гапирган ва 2009 йилда ўз дебютини ўтказган. Бу ўша пайтда Португалия бош мураббийи бўлган Карлуш Кейрушнинг ташаббуси билан амалга оширилган.

Лиедсон Португалия термасида бор-йўғи бир йил ўйнади, аммо бу вақт ичида у 15 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган. Улардан бири КХДРга қарши кечган 2010 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги ўйин эди.

 

Рони Лопеш (2017 - )

Қанот ҳимоячиси Рони Лопеш Бразилиянинг Белем шаҳрида туғилган, лекин футболчи ота томондан бразилиялик ҳисобланади, чунки онаси асли Анголадан бўлган этник португал ҳисобланади. Рони тўрт ёшга тўлганда, оила Португалияга кўчиб ўтди.

У «Бенфика» ва «Манчестер Сити» академиялари тарбияланувчиси ҳисобланади. У Португалия ёшлар терма жамоасининг барча босқичларини босиб ўтган ва асосий жамоадаги дебютини 2017 йилнинг ноябрь ойида АҚШга қарши ўртоқлик учрашувида Гонсало Гедешнинг ўрнига майдонга тушган. Кейинги йили у Хорватияга қарши ўйинда яна майдонга тушди. Шундан сўнг уни терма жамоага бошқа чақиришмади.

 

Диего Соуза (2019 - )

Бразилиянинг миллионер шаҳри Сан-Луиседа туғилган ҳужумчи илк бор 2010 йилда Португалия клубига («Лейшонше») келиб қўшилган. Ўшандан кейин Диего Анголанинг «Интеркуб» жамоасига ўтди. У ерда бир неча мавсум ўйнагандан кейин Португалияга қайтиб келди, ҳамда «Тонделу», «Портимоненсе» ва «Маритиму» клубларида ўйнади. 2017 йилда Соуза «Брага»га кўчиб ўтди. Диего ушбу жамоа таркибида 68 ўйинда 32 гол урди. Соузанинг ёрқин ўйинлари Португалия бош мураббийи Фернанду Сантушнинг эътиборини тортди ва уни 2019 йилда терма жамоа йиғинига чақирди.

Диего Евро-2020 саралашининг март ойида Украина (0:0) ва Сербияга (1:1) қарши ўйинларда захирадан майдонга тушганди. Ҳозирча шу, Соуза бошқа терма жамоага чақирилгани йўқ.

 

Манба: Sports.ru
Киритилди: 22:51, 26.03.2022.
Ўқилди: 4887 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.