Туриннинг «Ювентус» клуби вице-президенти Павел Недвед Пауло Дибалани жамоани тарк этиши ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи мавсум сўнгида эркин агент сифатида «Ювентус»ни тарк этади.
«Дибаланинг шартномани узайтирмаслик ҳақидаги қарори унинг ўйин сифатига ҳеч қандай алоқаси йўқ. У ҳар доим муҳим роль ўйнаган ва у янги клубида ҳам муҳим роль ўйнашда давом этади. Биз унинг профессионаллик нуқтаи назардан қандай ўйин кўрсатаётганидан мамнунмиз”, — деди чехиялик собиқ ярим ҳимоячи.
Недвед, шунингдек, Дибаланинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди: «Бизда жароҳат олган Федерико Кьесада энг яхши вариант бор. Кейинроқ ҳужумимизни қандай ташкил қилиш ҳақида ўйлаймиз”, — деди Недвед Sky нашрига берган интервьюсида.