Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби яримҳимоячиси Райан Гиггз бугун "Манчестер Сити" жамоасига қарши бўлиб ўтадиган учрашув борасида фикрларини билдириб ўтди.
"Бу учрашувни интиқлик билан кутмоқдамиз. Чемпионатнинг икки кучли жамоаси ўзаро учрашувда майдонга тушадилар. Бу ҳафта жуда узоқ вақт давом этмоқда. Аммо биз ҳиссиётларга берилиб қолмаслигимиз лозим. Бу жамоамиз учун ҳам, рақиб учун ҳам жуда оғир ўйин бўлади".
"Сити" жуда яхши жамоа, қўшимчасига улар ўз уйларида ўйнайдилар. Аммо биз чемпионлармиз ва яна бир бор бу номни қўлга киритишга муносибмиз. Албатта биз ғалаба қозонишни истаймиз. Аммо учрашув якунланишига бир неча дақиқа қолган бўлса-ю, ҳисоб дуранг бўлса, биз олти, еттита футболчи билан ҳужумга ўтмаймиз".
"Бизни бир очко ҳам қаноатлантиради. Аммо бу билан илк дақиқаларданоқ ҳимояда ўйнаймиз демоқчи эмасман, бу ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас", дейди Гиггз.