Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Туркман миллати фахри. Германияни забт этиш истагидаги - Азмун

Баҳо:
+ | -

Футболчи Сердар Азмун 1995 йил 1 январда Эроннинг Гомбеде Кавус шаҳрида туғилган ва у ерда тўққиз ёшида профессионал футбол ўйнай бошлаган. Азмуннинг биринчи клуби Исфаҳонда жойлашган "Сепахон" эди. 15 ёшида Сердар Эрон чемпионати олий лигаси ўйинларида иштирок этиш учун асосий жамоага жалб қилина бошланган эди. Сердарнинг муваффақиятлари шунчалик ҳайратланарли эдики, у 11 ёшида биринчи марта ўз мамлакатининг энг ёш ёшдаги терма жамоасига чақирилган.

"Рубин"

Икки йилдан сўнг Сердар Азмун Қозоннинг "Рубин" клуби билан шартнома имзолади. Эслатиб ўтамиз, унинг ҳамюрти дарвозабон Алириза Хагиги бир йилдан буён клубда тўп сураётганди. Ушбу шартнома билан Сердар бошқа давлатда ўйнашни бошлаган биринчи эронлик ёш футболчига айланди.

Азмуннинг дебюти 2013 йилнинг июль ойида, Европа лигаси саралаш босқичида “Рубин” сербиялик “Ягодина” билан тўқнаш келган эди. Худди шу Европа мусобақасида у Норвегиянинг "Мольде" жамоасига қарши ўйинда самарали зарба йўллаганди ва Қозон клуби учун дебют голини киритган. Миллий чемпионатда Азмун илк ўйинданоқ ўзини жуда яхши кўрсатиб, октябрдаги “Анжи” билан ўйинда захирадан майдонга тушган. Сердар ўша ўйинда гол киритиш билан бирга пенальти белгиланишига ҳам сабабчи бўлган.

Ростов”даги муваффақият

Кейинги икки мавсумда Сердар Азмуннинг жароҳати асосий таркибга тушишига тўсқинлик қилди. 2015 йил қишда у “Ростов”га ижарага ўтди. Дебют қишки танаффусдан кейинги биринчи ўйинда Москванинг "Локомотив" клуби билан ўйинда бўлиб ўтган бўлса, иккинчисида - Азмун янги жамоасидаги илк голини урди. Ижара шартномаси муддати тугагач, у “Ростов” билан яна шартнома имзолади ва 2015/2016 йилги мавсумда Қурбон Бердиевнинг асосий жамоасининг ажралмас футболчисига айланди. Чиройли ўйин ва ҳужумнинг биринчи чизиғида эронликларни аъло даражада тушуниш эвазига "сариқ-кўклар" миллий чемпионат кумушини қўлга киритди.

Қозондаги можаро ва Азмуннинг энг яхши вақти

Мавсум якунида Сердар Қозон клуби жойлашган жойга қайтди, бироқ тайёргарлик машғулотлари вақтида раҳбарият рухсатисиз клубни тарк этиб, ўртоқлик ўйинларида иштирок этиш учун “Ростов”га жўнаб кетди. Июль ойида “Рубин” раҳбарияти футболчининг ноқонуний ҳаракатлари туфайли “Ростов” устидан шикоят қилганди. Суд  Қозон клубинининг эътирозини рад этгани ва ҳужумчига нафақат миллий чемпионатда, балки “Ростов” Россия шарафини Чемпионлар лигасида ҳимоя қилиши керак бўлган асосий Европа турнирида ҳам иштирок этишга рухсат бергани учун Сердар Азмун “Рубин”га қайтмаган.

Азмун учун ўша мавсум шунчаки ажойиб ўтди. У Россия чемпионатидаги кўплаб рақиблари дарвозасига тўп киритди, Чемпионлар лигасида эса "Бавария" ва "Атлетико Мадрид"га қарши ўйинда Европа футболи гигантлари дарвозасини ишғол қилди. Мавсум охирида у кўплаб жамоадошлари билан бош мураббий Қурбон Бердиевга эргашиб, Қозоннинг "Рубин"ига йўл олди.

Қозонликлар сафида 1 мавсумда Сердар Азмун 40 ўйинда майдонга тушиб 9 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

“Зенит”даги давр

2019 йилнинг 1 февралида Азмун “Зенит” билан 3,5 йил муддатга шартнома имзолади, трансфер суммаси 12 миллион еврони ташкил қилди. У 12 февраль куни Европа лигаси 1/16 финали доирасидаги "Фенербахче"га қарши биринчи ўйинда (0:1) захирадан майдонга тушиб, дебют қилди. 2019 йил 21 февралда жавоб ўйинида (3:1) у дастлаб асосий таркибда майдонга тушиб, Магомед Оздоевга голли узатмани амалга оширди ва иккита гол урди. 22 февраль куни у Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2 март куни РПЛнинг "Урал"га қарши сафардаги дебют учрашувида Азмун асосий таркибда майдонга тушди ва ғалаба голини киритди (1:0). 2018/19 йилги мавсумда у Россия чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. 2020 йил 19 август куни Россия Премьер-лигасининг 3-тур учрашувида “Зенит” ЦСКАни мағлуб этди. “Газпром Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Учрашувнинг 19-дақиқасида “Зенит” ҳужумчиси Сердар Азмун ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада дубл қайд этиб, жамоасига 3 очко келтирди.

Азмун Россия Премьер-лигасида Вагнер Лав билан биргаликда энг яхши легионер тўпурар ҳисобланади.

2022 йилнинг 22 январида “Байер” Азмунни ўз сафига қўшиб олди. Шартнома 2027 йилгача тузилган. 2022 йил 5 март куни футболчи Бундеслигада “Бавария”га қарши ўйинда дебют қилди.

Миллий терма жамоа

Сердар Азмун Эрон терма жамоасида барча ёшдагилар даражасида ўйнай олди, лекин энг катта муваффақиятга 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоасида эришди. 2012 йилда Ҳамдўстлик кубоги деб номланган турнирда у 7 та гол уриб, энг яхши тўпурарга айлана олди. Бироз вақт ўтгач, у ҳаётида биринчи марта мамлакатнинг асосий жамоасига чақирилди. 2014 йилнинг май ойида Черногория билан ўйинда иккинчи бўлим ўрталарида майдонга тушиб, терма жамоадаги дебютини ўтказди. Орадан олти ой ўтиб, назорат ўйинида терма жамоадаги илк голини урди. Бу сафар Жанубий Корея дарвозаси ишғол этилган.

Азмун учун биринчи жиддий турнир 2015 йилги Осиё кубоги бўлди. Анкетага киритилган футболчи илк учрашувларданоқ ўзини энг яхши фазилатларда кўрсатишга ҳаракат қилди. Иккинчи ўйинда ҳам шериклари билан аъло даражада муносабатда бўлиб, у Қатар дарвозасини ишғол қилди ва шу орқали ўз мамлакати терма жамоасига турнирнинг плей-офф босқичига чиқишга ёрдам берди.

2018 йил Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида у гуруҳ босқичида жамоанинг ажралмас футболчиси бўлган. Мундиал тугаши биланоқ у онасининг оғир касаллиги туфайли терма жамоадаги фаолиятини якунлаётганини маълум қилган эди.

Азмун ҳақида қизиқарли маълумот: У волейболчилар оиласида туғилган. Отаси Халил Азмун Эрон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган, синглиси ҳам Эрон волейбол жамоасида ўйнаган, онаси эса волейбол мураббийи. Азмунлар оиласи туркман миллатига мансуб.

Сердар Азмун жаҳон туркманлари гуманитар уюшмаси ва Санкт-Петербургдаги “Мекан” туркман маданияти жамиятининг фахрий аъзоси.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:14, 12.04.2022.
Ўқилди: 2708 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.