Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Диёр Имомхўжаев Миржалол Қосимовнинг танқидини жавобан «Хоразм» клуби майдони ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча Хоразмдаги сунъий майдон ҳақида фикр билдириб ўтди. Бизга айнан шу керак.

Суперлига ва кубок бошқа-бошқа мусобақа. 2022 йилдан бошлаб прожектори талабга жавоб бермайдиган Суперлига клублари уй учрашувларини ўтказа олмаяпти: "Сурхон", "Олимпик" ва "Қўқон-1912". АГМК ва "Металлург" шу йилнинг ўзида прожекторини яхшилаши шарт.

"Қизилқум, "Сурхон", АГМК, "Олимпик", "Нефтчи" майдонлари бу йил яхши бўлади. Мазкур ҳолатда бизда фақатгина 1 та муаммоли майдон қолади — "Сўғдиёна". Бироқ жиззахликлар ҳам 2023 йилгача газонни талаб даражасига келтирмаса, у ерда ҳам ўйинлар бўлмайди.

Кубокда эса даражаси турлича клублар тўқнаш келади. Биз босқичма-босқич Иккинчи лига етакчиларига ҳам катта клублар билан ўйнаш имконини бердик. Ўша Хоразм ва ўша Нукусдаги футбол мухлислари ҳам катта ўйинларни, катта жамоаларни кўришга ҳақли. Катта жамоаларнинг келиши эса муаммоларнинг тезроқ ечим топишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам Қосимов каби мутахассисларнинг фикри бизга ас қотади.

Ҳа, Хоразмдаги стадион жуда ёмон. Аммо биз индамай Про лигада юрган клубни бирданига чопиб ташлай олмаймиз. Талаб босқичма-босқич қўйилиши керак. Айтайлик, кеча ЎФА вилоят ҳокимига қандайдир хизматлари учун нишон берди. Бу яхши қадам. Кўкрагига футболнинг ўша нишонини таққан киши, кетидан Қосимов каби дунё кўрган кишининг Хоразм майдони ҳақидаги фикрларини ўқийди ва катта эҳтимол билан вилоят пайсалга солиб ётган катта стадионни битириш ишларини тезлаштиради. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон кубогида биз ўйинларни кўчирмаймиз. Кубокда тажрибасизлар тажрибалилардан ўрганиши, ўрнак олиши биз учун жуда муҳим.  

2021 йилда Хоразмга "Қизилқум" борди, "Арал"га эса "Локомотив" ва "Андижон". Бу йил улар сафига АГМК қўшилди. Балки келаси мавсумда "Насаф" ёки "Пахтакор" ўша ерларда меҳмон бўлар. Унга қадар талаблар Про лигада ҳам маълум нуқтага етган бўлади.

Диёр Имомхўжаев.

P.S. Биз майдонга талаб қўяётганда иқлимни ҳам албатта инобатга оламиз. Ҳозирча Хоразм ва Қорақалпоғистон сунъий майдондан фойдаланиши нормал ҳолат. Келажакда ҳам бу иш давом этиши мумкин. Бироқ талаб ФИФА нормаларига жавоб берувчи сунъий майдон бўлади. Ундай сунъий майдонда эса ҳатто Европа клублари ҳам машғулот ўтказиб туради. Шунчаки биз паст сортли сунъий майдонларга ўрганиб қолдик. Албатта ундай майдонлар футболчилар саломатлигига катта зиён келтиради. ФИФА талабидаги эса бундай бўлмайди.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:07, 14.04.2022.
Ўқилди: 3187 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.