Испаниянинг "Барселона" клуби ҳимоячиси Дани Алвес Англиянинг "Манчестер Сити" клубидан тушган қулай таклифни рад этди.
"Сити" вакиллари бразилиялик ҳмсоячининг шахсий агенти орқали алоқага чиқишган, аммо футболчи каталонияни тарк этишни истамаётганлигини айтиб, уларга рад жавобини берган.
Инглиз клуби ёзги трансфер мавсумида футболчини ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган ва унга ҳафтасига 150 минг фунт стерлинг маош кўзда тутилган қулай шартнома таклиф этшганди.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвесга шунингдек Франциянинг "ПСЖ" ҳамда Россиянинг "Анжи" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдирган эдилар.