Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ОЧЛ. 9та гол урилган ўйинда «Пахтакор» «Ат-Таъвун»ни таслим этди

Баҳо:
+1 | -

Осиё чемпионлар лигаси "D" гуруҳининг сўнгги турида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ат-Таъвун" клуби билан тўқнаш келиб, муҳим ғалабани қўлга киритди. Ғалабанинг муҳимлиги нимадан иборат эканини қуйида билиб оласиз.

Мезбонлар ўйиннинг 12-дақиқасида ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Асосан ёшлар билан ўйнаётган тошкенликлар эса танаффусга қадар рақиб дарвозасига нақ 3 марта йўл топишди.

Иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олган "Пахтакор" иккинчи бўлимда нисбатан хотиржамроқ ўйнай бошлади. Рақиб эса бундан унумли фойдаланиб, 9 дақиқа ичида иккита гол урди ва ҳисобни тенглаштирди.

Шундан сўнг Войнески шогирдлари яна уйғонишди ва чиройли комбинациялар орқали ҳужумлар ташкил эта бошлашди. Дастлаб Холматовнинг пасидан кейин Миржаҳон Мираҳмадов жамоасини олдинга олиб чиқди — 4:3. Аммо 83-дақиқада хитойлик рефери "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгилади. Амрий эса ундан фойдаланиб, ҳисобни яна тенглаштирди.

Пахтакорчилар учрашувда барибир ғалаба тўпини киритишди. Диёр Холматов бурчакдан етказган узатмани Аббос Эргашбоев дарвозага жойлаб қўйди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда ушбу футболчининг ўзи олтинчи голни уриши ҳам мумкин эди. Аммо унинг бош билан берган зарбасидан сўнг устунга тегиб, майдонни тарк этди.

Шу тариқа, "Пахтакор" гуруҳ босқичини 6 очко билан якунлади. Ҳа, жамоа плей-оффга чиқа олмади. Аммо ОФК коэффициентлар жадвалида Ўзбекистон учун муҳим очколарни келтирди.

Бундан ташқари, "Пахтакор" "Насаф"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини кескин оширди. Қаршиликлар эртага "Ал-Виҳдат"га 3та тўп фарқи билан ютқазишмаса кифоя.

Осиё чемпионлар лигаси, "D" гуруҳи. 6-тур
"ПАХТАКОР" — "АТ-ТАЪВУН" - 5:4
Голлар: Аббос Файзуллаев (23), Азизбек Турғунбоев (31), Сардор Собирхўжаев (32), Миржаҳон Мираҳмадов (78), Аббос Эргашбоев (86) — Язид ал-Бакр (14), Сумайҳан Айнабит (51, 60), Ал-Амрий (83-пенальти)
Огоҳлантиришлар: Файзуллаев (16), Хаджиев (27), Сайфиев (82), Азмиддинов (82), Мираҳмадов (84), Турғунбоев (90+3) — Ҳассан Амрий (36), Навоф ас-Субҳий (72)
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Азмиддинов, Хаджиев, Сайфиев, Алибоев, Собирхўжаев, Файзуллаев (Холматов 69), Турғунбоев (Ёқубов 90+3), Эркинов (Эргашбоев 79), Мираҳмадов.
"Ат-Таъвун": Бағавий, Язид Бакир, Тариқ Муҳаммад (Фаҳад Рашидий 54), Луйиндама, Мотаз Ҳавсавий (Абдулмалик ал-Ояярий 67), Наваф Субҳий, Сумайҳан Набит, Райан Муса, Мустафо Фатҳий, Ҳассан Амрий (Файсал Муҳамад 84), Тавамба.
Ҳакамлар:
Ма Нинг, Ши Шианг, Као Йи (Хитой), Янсен Фу (Сингапур).
Назоратчи: Муҳаммад Жума (БАА).
Комиссар: Минду Доржи (Бутан).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:18, 27.04.2022.
Ўқилди: 6494 марта.
Фикрлар: 166 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.