Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ОФК коэффициентлар жадвалида ўрнимиз қандай?

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи ўйинлари якунига етди. Алишер Никимбаев янгиланган ОФК коэффициентлар жадвалини тақдим этди.

Гуруҳ босқичидан сўнг Ўзбекистон клублари 9,6 балл тўплашди. Жорий мавсумда бу кўрсаткич Ғарб минтақаси мамлакатлари орасида тўртинчи натижа ҳисобланади. Аммо 2021 йилдаги юқори натижамиз туфайли Ўзбекистон Ғарб жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Жами — 37.280 балл. Саудия Арабистони биздан анча илгарилаб кетган бўлса (61.250), кейинги поғоналардаги Эронни 0.555 баллга, Қатарни эса 2.580 баллга ортда қолдиряпмиз. "Сўғдиёна" клуби ОФК кубогидаги иштирокини бошлагач, бу жамоалар ўртасидаги фарқни оширамиз. Боиси, Эрон ва Қатар вакиллари ОФК кубогида иштирок этишмайди.

Гуруҳ босқичида иштирок этган Эроннинг 2 клубидан биттаси плей-оффга чиқди ва "Фулад" нимчорак финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Файсалий" клуби билан тўқнаш келади. Қатар эса гуруҳ босқичида 4 жамоа иштирок этди. Плей-оффга чиққан икки клуб ("Дуҳайл" ва "Ар-Райян") плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келадиган бўлишди. Шу боис, Қатар февраль ойида ўз ҳисобига маълум очколарни қўшиб қўя олади.

Шунинг учун мавсум сўнгида Ўзбекистон 2-поғонада қолиши учун "Сўғдиёна" ва "Насаф" яхши натижалар кутиб қоламиз. Осиё чемпионлар лигасининг ҳозирги форматида бу поғона Ўзбекистонга 2024 йилги мавсумда "3+1" кўринишида квота беради. Аммо, манбага кўра, айнан 2024 йилдан бошлаб Осиё чемпионлар лигаси формати ўзгариши кутилмоқда. Янги форматда квоталарнинг тақсимоти қандай бўлиши ҳақида ҳозирча бир гап айтиш қийин.



Маълумот ўрнида. Ўзбекистон Осиё чемпионлар лигасининг 2023 ва 2024 йилги мавсумлар учун "2+2" кўринишида квоталарни қўлга киритганди. Аммо ОФК кутилмаганда мусобақани "куз-баҳор" тизимига ўтказишга қарор қилди. Натижада Ўзбекистон "2+2" квотасидан фақат бир мавсум фойдаланиши мумкин. Қолганини эса вақт кўрсатади.

Дарвоқе, жадвалда кўзингиз тушган бўлса, 2020 йилги натижалар бекор қилинган. Боиси, коронавирус пандемияси туфайли ўша мавсумда ОФК кубоги ўтказилмаганди. Шунинг учун ОФК 2020 йилги коэффициентлари ҳисобга олмасликка қарор қилган, афсуски. Ўша йили Ўзбекистон жуда юқори балл тўплаганди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:04, 28.04.2022.
Ўқилди: 11968 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4168]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4125]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3481]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3478]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3204]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2438]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2189]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2154]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2010]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1991]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик