Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Манчини: "Манчестер Сити" "Барселона" ва "Реал"дек харажат қилмоғи лозим

Баҳо:
+ | -

Англия чемпиони "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Роберто Манчини "шаҳарликлар" ўз таркибини мудом кучайтириб бориши лозимлигини айтиб ўтди.

"Барселона" ва "Реал" ҳар йили икки-уч футболчи харид қилади ва бунинг учун катта пул сарфлайди. Менимча, "Манчестер Сити" ҳам шу йўлдан бориши керак.

Биз тобора кучайишимиз керак. Премьер-лига ва Европа чемпионлар Лигасида муваффақиятли қатнашиш учун таркибни кучли футболчилар билан тўлдиришимиз талаб этилади. Бунинг учун эса яхши жамоа, боз устига, руҳий жиҳатдан барқарор таркиб керак бўлади. Ишонаманки, шундай бўлиб чиқади ҳам.

Биз ривожланишнинг янги босқичига қадам қўйдик, бироқ чемпионлар Лигаси учун бу етарли эмас. Биринчи йил биз Англия Кубогини ютиб олган эдик, иккинчи йилда эса чемпион бўлдик. Умид қиламанки, келгуси мавсумда чемпионлар Лигасида ғолиб чиқамиз. Бироқ, бунинг учун кўп жабҳаларда янгилик қилишимиз талаб этилади", – дея мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Telegraph.

Манба: sports.ru
Киритилди: 11:11, 16.05.2012.
Ўқилди: 5968 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.