Лондоннинг «Арсенал» клуби яримҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленнинг айтишича, яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида ҳаяжонни бир чеккага суриб қўймоқчи экан.
«Менда ҳозир ҳеч қандай қўрқув йўқ. Ким менинг қаршимда турибди ва майдонда кимни устидан ғалаба қилиш учун курашяпман, буни фарқи йўқ. Мен шунчаки жамоамга фойда келтириш учун ҳаракат қилиб келганман. Менга Евро-2012га бориш имкониятини беришганлигидан жуда ҳам мамнунман», – дейди футболчи «Арсенал» расмий сайтига берган интервьюси чоғида.