Кириш Регистрация

Баскетбол. «Реал Мадрид» Евролига финалида турк клубига ютқазиб қўйди, «Барселона» бронза медалига эга чиқди

Баҳо:
+ | -

Сербиянинг Белград шаҳрида баскетбол бўйича Евролига 2021/22 йилги мавсумининг ҳал қилувчи ўйинлари 21 май, шанба куни бўлиб ўтди.

Финалда Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоаси Туркиянинг «Анaдолу Эфес»га қарши баҳс олиб борди. Дастлабки икки бўлимни испанлар ўз фойдасига ҳал қилди ва беш очко олдинда эди, бироқ Истанбул клуби кейинги икки бўлимда вазиятни ўз томонига оғдириб, ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа, «Анaдолу Эфес» қаторасига иккинчи мавсум Евролига ғолиблигини ўзиники қилди.

Учинчи ўрин учун эса «Барселона» ва «Олимпиакос» жамоалари баҳс олиб борди. Унда каталонлар 84:74 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Евролига, 21 май, шанба
Финал баҳси
«Реал» Испания — «Анaдолу Эфес» Туркия 57:58 (15:14, 19:15, 8:11, 15:18)

Учинчи ўрин учун баҳс
«Барселона» Испания — «Олимпиакос» Греция 84:74 (20:18, 25:20, 17:18, 22:18)

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:14, 22.05.2022.
Ўқилди: 1584 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8134]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4366]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4279]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3758]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3701]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3641]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3061]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2773]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2528]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик