Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Мишель Платини: "Сити" хўжайинлари клубни ташлаб кетишса нима бўлади?!"

Баҳо:
+ | -

УЕФА президенти Мишель Платини нима учун ташкилот "молиявий фэйр-плей"га клублар амал қилиш кераклигини, Англиянинг "Манчестер Сити" клуби мисолида яна бир бор тушунтириб ўтди.

"Молиявий фэйр-плей жамоаларни инқироздан сақлаб қолиш учун жорий қилинган. Бу қоида клубларни ҳимоя қилишга қаратилган. Масалан, "Манчестер Сити"ни олайлик, жамоада айни пайтда ишлар аъло даражада. Чунки улар жуда кўп пул сарфлашаяпти. Аммо, бир кун келиб, жамоа хўжайинлари клубни тарк этишса, унда нима бўлади?!. Мна шу нарсаларни ҳам ёддан чиқармаслик керак", - дейди Платини Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

"УЕФА томонидан жорий қилинган молиявий фэйр-плей қоидаларига кўра, 2013-14 йилги мавсумдан бошлаб, клублар сарфлаётган пул, улар топаётган даромаддан ошиши мумкин эмас.

Ушбу қоидага амал қилмаган клубларга эса, УЕФА томонидан санкциялар жорий қилинади. Ташкилот жорий қилган қоидаларга бўйсунмаган клублар еврокубокларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилинадилар ва катта миқдорда жаримага тортиладилар.

Манба: www.sports.ru

Таъкидлаш жоизки, "Манчестер Сити"ни 2008 йилда Шайх Мансур сотиб олгач, клуб 3 йил давомда 936.4 миллион фунт сарфлаган. Бу муддат давомида клуб кўрган даромад 365.5 миллион фунтни ташкил этди. Платинининг айнан "Сити"ни мисол қилиб кўрсатганининг сабаби шу. "Сити" уч йил давомида кўрилаётган даромаддан 3 баробар кўпроқ пул сарфлаб юборган.

Киритилди: 14:40, 19.05.2012.
Ўқилди: 6783 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.