90min хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик Тен Хаг "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торресни сотиб олиш учун "яшил чироқ"ни ёқди.
25 ёшли футболчи "МЮ" ҳимоясини кучайтира оладиган вариант сифатида таъкидланган. Бундан ташқари манкунианликлар ҳужум, ярим ҳимоя ва чап қанот ҳимоясини ҳам мустаҳкамламоқчи.
"Аякс" футболчиси Юрриен Тимбер ҳам клубнинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.