"Рома" ҳимоячиси Леонардо Спинаццола Конференциялар лигаси финалида "Фейеноорд" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди. Ягона гол биринчи бўлим охирида Николо Дзаньоло томонидан киритилди.
"Рома" чемпион! Бошқа ҳеч нарса гапириш шарт эмас. Бу ақлга сиғмайди! Биз бу совринни мухлисларимиз учун қўлга киритдик", - дея Спинаццола сўзларини келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.