Бугун Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс 31 ёшга тўлди.
Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси дарвозсини узоқ вақтдан бери ҳимоя қилиб келади. У мадридликлар сафида ўтказган учрашувлари сони бўйича рекордчи саналади.
Унинг ҳисобида терма жамоада қўлга киритилган Жаҳон ва Европа чемпионлиги бор. У беш карра Испания чемпиони ҳам саналади.














