Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

«Насаф» сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон чемпионати 9-туридан ўрин олган Қаршидаги учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди. Ўз уйида "Навбаҳор"ни қабул қилган Қаршининг "Насаф" жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида Шуҳратбек Мирхолдиршоев Марат Исмоилов томонидан белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда фаолликни оширган меҳмонлар 90-дақиқа ниҳоясига етаётган бир пайтда Алишер Маҳмудовнинг жаримадан берган зарбаси натижасида ҳисобни тенглаштирди.

Бу вазиятда зарба йўл-йўлакай ҳеч қайси футболчига тегмагандек кўринди. Бу ҳисоб ўйин сўнггига қадар ўзгармай қолди. Натижада учинчи марта дуранг натижа қайд этган Насаф 8 учрашувдан кейин 18 очко тўплади ва яқин таъқибчилари билан орадаги фарқни узайтириш имкониятини қўлдан чиқарди.

ЎзПФЛ. 9-тур
НАСАФ – НАВБАҲОР 1:1 (1:0)

Голлар: Шуҳратбек Мирхолдиршоев (26) - Алишер Маҳмудов (90)

«Насаф»: Муротжон Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Артур Геворкян, Фозил Мусаев, Иван Бошкович, Эркин Бойдуллаев, Боян Малисич, Кенжа Тўраев, Шуҳрат Мирҳолдиршоев( Илҳом Юнусов )

“Навбаҳор”: Романенко Денис, Тоиров Абдумажид, Меҳмонов Жаҳонгир, Асқаралиев Санжар, Махмудов Алишер, Ирисметов Жафар, Султонов Темур, Почуев Виталий, Бойдадаев, Жўраев Ғайрат, Ҳамидов Собир

Ҳакамлар: М.Исмоилов (Тошкент), М.Шарипов (Бухоро), А.Қўлдошев (Бухоро),

Захира ҳаками: А.Рубаков (Тошкент).

Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:56, 20.05.2012.
Ўқилди: 5937 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.