2018 ва 2019 йилларда «Челси» бельгиялик икки етакчи Тибо Куртуа ва Эден Азарни Мадридга қўйиб юборди. Дарвозабон ва вингер ўз орзулари ватани бўлган Испанияга жўнаб кетди. Энди «Челси» 2022 йилда ҳам ўша хатога йўл қўймаслик учун Антонио Рюдигерни жамоада олиб қолишга ҳаракат қилади. Бироқ айни пайтда бу деярли имконсиз. Немис футболчисига умумий баҳо бериш энг қийин иш. Бир томондан, Рюдигер универсал ўйинчи эмас ва майдонда бир қараганда мукаммал ҳаракатлари билан ажралиб турмайди. Бошқа томондан, унинг ижобий фазилатларини топиш қийин эмас.
Рюдигернинг асосий камчилиги - бу тактик бирхиллик. Антонио фақат фаол ҳимоя талаб этиладиган ҳаракатларда самарали ўйнайди холос.
«Челси» статистик маълумотларга кўра, ҳимоявий фаоллик бўйича 2021/22 мавсум Премьер-лигада тўртинчи ўринни банд этган. Лондонликлар «Лидс», «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»дан кейинги қаторда. Тухел фақат Пеп Гвардиолага қарши баҳсларда ёки Англия кубоги финалидаги ўйинда бироз очиқ футбол кўрсатди холос. Акс ҳолда, Тухел шогирдлари юқори босим ва кучли ҳимоя чизиғи билан рақибларини бўғиб ташлашни яхши кўради.
2021/22 йилги мавсумда Премьер-лигада Антонио ўртача 39% прессинг ҳаракатларини бажарган. Немиснинг мудофаадаги фаолиятининг ярмидан кўпи биринчи чизиқдан ташқари зоналарда бўлган. Рюдигернинг услуби ҳам анъанавий. У марказий ҳимоячилардан иборат триода ўйнашни маъқул кўради. Бу унинг учун хавфсизроқ зона. Юқорида айтганимиздек, Антонио таваккал қилишни у қадар ёқтирмайди. Бунинг исботи сифатида ўтган мавсумни олиш мумкин. 2020/21 йилги мавсумнинг биринчи ярмида Фрэнк Лэмпард 3-Х-Х тузилмасидан воз кечган ва «Челси» 4-3-3 схемасида лиганинг 13 та ўйинини ўтказган. Антонио шундан сўнг таркибдан тушиб қола бошлади. Тухель келгунига қадар у бор-йўғи саккизта ўйин ўтказди холос. Уларнинг ярми «Краснодар», «Морекамбе» ва «Фулхэм» билан баҳсларга тўғри келади. Томас Тухель жамоа бош постига келганида эса ҳимоячи ўзини кўрсатди.
Футболчининг кўрсатган натижалари ҳам таҳсинга лойиқ. Биринчидан, Рюдигер кучли пас бера олади. Ўтган Премьер-лига мавсуми бўйича Антонио тўпни узатган масофаси бўйича 12-ўринни эгаллади. Бу ҳимоячилар орасида энг яхши натижа ҳисобланади. (90 дақиқада ўртача 374 метрдан). Немис футболчиси узоқ паслар бўйича ҳам «Челси»нинг иккинчи марказий ҳимоячиси ҳисобланади: ўртача 90 дақиқада ҳар 15 та пас ва уларнинг 10,6 таси аниқ.
Иккинчидан, Рюдигер тўғри жой танлашда ҳам барчага намуна бўла олади. У «Тоттенхэм», «Лестер» ва «Реал» дарвозасига киритган шу услубдаги голлари эвазига мухлислар ёдида қолган. Унинг бу жиҳатларини исталган ҳимоячидан ҳам топавериш қийин. Бурчак ва жарима зарбаларини амалга ошириш чоғида Рюдигер доим ҳам хавфли. У «Челси»нинг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхши уч ўйинчисидан бирига айланди.
Қуйида Рюдигер билан боғлиқ статистикалар ҳақида сўз юритамиз.
Тўп учун муваффақиятли кураш: 53% («Челси» марказий ҳимоячилари орасида 5-ўрин)
Муваффақиятли прессинг ҳаракатлари: 31,3% (5-ўрин)
90 дақиқа давомидаги блокировкалар: 0,39 (6-ўрин)
Қисқа пасларнинг ҳажми ва аниқлиги, ўртача 90 дақиқада: 20,7, 94,1%
90 дақиқадаги ўртача спринтерлик ҳаракатлари ҳажми ва аниқлиги: 35,9, 94%
90 дақиқа давомидаги узоқ паслар ҳажми ва аниқлиги: 70,6%
Яккакурашларда ғолиб бўлиш улуши: 69,1% (1-ўрин)
Унинг учун мавсумнинг диққатга сазовор жойи «Брентфорд»га қарши уй учрашувидаги гол бўлди.
Рюдигернинг ўзи учун Лондон қадрли маскан бўлиб қолаверади. У бу ерни тарк этишини жуда ҳиссиётларга бой тарзда тилга олди:
«Челси» доим юрагимда қолади. Лондон ҳар доим менинг уйим бўлиб қолади. Мен бу ерга ёлғиз келдим, оилам ва икки фарзандим билан кетяпман”, - дейди Антонио Рюдигер. «Реал Мадрид»га қарши «Сантяго Бернабеу»даги гол Антонио Рюдигер учун бутун фаолияти давомида еврокубокларда урган биринчи голдир. Ўз ўрнида албатта, мавсумнинг энг яхши ўйини «Сантяго Бернабеу»да «Реал»га қарши учрашувда бўлиб ўтди. У кутилмаган ақлли паслари билан рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш қобилиятига эга.
Шу билан бирга Антонионинг жамоаси «Челси» учун ҳам мавсумнинг энг ёмон ўйини айнан «Реал Мадрид»га қарши кечди деб айтиш мумкин. Жамоа ютиб турган вазиятида аламли мағлубиятни қабул қилиб олди ва келаси босқич йўлланмасидан маҳрум бўлди.