Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Финалиссима биринчиси эмас. Қизиқарли бўлиши кутилган тарихий икки турнир

Баҳо:
+ | -

 

Бундай турнирлар ўз иштирокчиларининг номдорлиги туфайли доимо қизиқиш уйғотади. Аммо бу орада уларнинг нуфузини қитъа мусобақалари билан камдан-кам қиёслаб бўларди ва бундан ҳам кўпроқ жаҳон чемпионатидан йироқ эди. Келинг, уларнинг муваффақиятлари ва муваффақиятсизликлари тарихини кузатайлик.

Мундиалито

Биринчи бундай турнир 1980 йил декабрь ойи охири - 1981 йил январь ойи бошида бўлиб ўтган. У Уругвай футбол федерацияси ва ФИФА томонидан биринчи жаҳон чемпионатининг 50 йиллиги шарафига ташкил этилган - 1930 йил. Уругвай мезбон давлат ва унда ғолиб бўлган.  Аслида, бу сафар ҳам худди шундай бўлди: Уругвай қабул қилди - Уругвай ғалаба қозонди.

Мусобақа формати жуда оддий эди. 1980 йилга келиб 6 та жаҳон чемпиони бор эди: Уругвай, Бразилия, Италия, Аргентина, Германия ва Англия. Инглизлар турнирга бормасликка қарор қилди: ўша кунларда Англиянинг ўша пайтдаги Биринчи дивизиони мавсуми эндигина қизғин паллада эди. Шу боис, аслида Албионнинг етакчи клублари ўз футболчиларини терма жамоага юборишмади. 1966 йилги жаҳон чемпионлари ўрнига 1974 ва 1978 йилги жаҳон чемпионатларининг кумуш медал совриндорлари Голландия мусобақага йўл олди.

Шунга қарамай, турнирда бир нечта юлдузлар бор эди: бразилияликларда Сократес, Германияда Евро-1980да муваффақиятларнинг яратувчилари Хрубеш ва Аллофьс, Аргентинада бир йил аввал СССРни мағлуб этиб, ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан 20 ёшли Марадона.

Гуруҳлар шу тарзда тузилган: Голландия, Италия ва Уругвай бир гуруҳда; Аргентина, Бразилия ва Германия - бошқасида. Мезбонлар европаликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этишди ва финалда Бразилия билан тўқнаш келишди. “Пентакампионлар” Ғарбий Германияни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди. Аргентиналиклар немисларни атиги 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Финалда Уругвай Бразилияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Турнир унчалик машҳурлик ва эътирофга сазовор бўлмади ва бошқа шунга ўхшаш форматдаги мусобақа ўтказилмади.

Артемио Франки кубоги

4,5 йилдан сўнг Америка кубоги ва Европа чемпионати ғолиблари ўртасида ўйин-турнир ўтказиш ғояси пайдо бўлди. Дарҳақиқат, Артемио Франки кубоги ҳозирги Финалиссиманинг асосчисидир.

Артемио Франки ким? Бу одам Италиянинг таниқли футбол амалдори, Италия футбол федерацияси раҳбари, ФИФА Ижроия қўмитаси аъзоси ва УЕФА президенти бўлган. Буларнинг барчаси 1983 йилгача. Ўша йили Франки Сиена яқинида автоҳалокатда ҳалок бўлди.

Янги турнир биринчи марта 1985 йилда бўлиб ўтади. Кубок Уругвай ва Франция терма жамоалари ўртасида ўтказилди. Платини бошчилигидаги буюк француз авлоди жанубий америкаликларни осонликча таслим қилди - 2:0, ҳар бир бўлимда гол урилганди.

Дастлаб, турнир ҳар 4 йилда бир марта ўтказилиши керак эди. Бироқ кейинги Артемио Франки кубоги фақат 1993 йилда - Аргентина ва Дания ўртасида ўтказилган. Нега? УЕФА расмий версиясига кўра: Голландия ва Уругвай 1989 йилда ўйнамаган, чунки ... улар сана бўйича келиша олишмаган. Ўйлайманки, бундан кейин бу турнир ўша пайтда қанчалик зарур ва долзарб бўлганини тушунтиришнинг ҳожати йўқ.

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:31, 01.06.2022.
Ўқилди: 2414 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.