Туриннинг “Ювентус” клуби ёзда “Сассуоло” ярим ҳимоячиси Доменико Берардини сотиб олиши мумкин.
Берарди бир неча йиллардан бери “Сассуоло” сафида А серияда барқарор ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи Италия чемпионатида 15 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Кетма-кет учинчи мавсумдирки, футболчи миллий чемпионатда мавсумда камида 14 гол урган ҳолда якунламоқда.
Аввалроқ Берарди "Милан"нинг асосий мақсадларидан бири бўлган, аммо сўнгги пайтларда ярим ҳимоячининг "Сан-Сиро"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар барҳам топди.