"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш жамоадоши Кевин де Брюйненинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен ҳар куни Кевиннинг майдонда ва унинг ташқарисида нима қилаётганини кузатиб, ундан кўп нарса ўрганаман. Де Брюйне чинакам профессионал, у менга ўзимни яхшилашга ёрдам беради", - дея Грилиш сўзларидан иқтибос келтиради Sport Bible.
30 ёшли Де Брюйне ўтган мавсумда "шаҳарликлар" сафида 45 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол ва 14 голга ассистентлик қилган.