«Астон Вилла» ҳимоячиси Бубакар Камаранинг фикрича, Килиан Мбаппе «Олтин тўп»ни қўлга киритишга асосий даъвогар.
«Бу Лига 1, Чемпионлар лигаси ёки бошқа турнир бўладими, фарқи йўқ. Мбаппе исталган ерда рекордларни янгилайверади. «Олтин тўп» – унинг тақдири», — дейди франциялик футболчи.
Мбаппе ўтган мавсумда «ПСЖ» сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 21 та голга ассистентлик қилди.