Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Челси” ва Грановская эртаги якунланмоқда. Дунёнинг энг яхши спорт директори истеъфосидан ким манфаатдор?

Баҳо:
+ | -

Европанинг энг яхши спорт директори – Марина Грановская “Челси”ни тарк этади. Бу ҳақда Англиянинг етакчи нашрлари хабар берди, улардан биринчиси “The Telegraph” эди. Ҳозирда барчани битта савол қизиқтирмоқда. Эндиликда АПЛ топ-клубида трансферлар ва шартномаларни ким бошқаради?

Жорий йилнинг май ойида янги хўжайинлар “Челси” спорт директорининг фаолиятини юқори баҳолагани ва уни сақлаб қолишни истаётгани хабар қилинганди. Бироқ, вақт ўтиши билан қарама-қарши хабарлар пайдо бўла бошлади. Энди раҳбарият Грановскаянинг кетиши ҳақида ҳақиқатдек гапиришмоқда (гарчи расмий равишда бу ҳали ҳақиқатга айланмаган бўлса-да).

Қайд этилишича, Грановская жамоани деярли 20 йилдан бери “Челси” бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келаётган Брюс Бакнинг кетиши туфайли тарк этмоқда. 2003 йилда у Роман Абрамовичнинг клубни сотиб олишида муҳим рол ўйнаган шахслардан бири эди.

47 ёшли мутахассис Жозе Моуриньони “Челси”га қайтарди ва Жон Террини клуб шартларига кўра қайта шартнома имзолашга мажбур қилди. Бундан ташқари 2009 йилда топ-клублардан таклиф олган Дидье Дрогба билан янги шартнома имзолашга муваффақ бўлди.

“Энди истеъфога чиқиш ва янги хўжайинларучун Лондонда мустаҳкам пойдевор қуришга имкон беришнинг энг зўр вақти келди”, – деган эди Бак сўнгги интервьюсида. “The Guardian” нашрининг ёзишича, янги хўжайин Тодд Боули клубга ўзи раислик қилишдан манфаатдор бўлиши мумкин. Европанинг энг яхши футбол инсайдери Фабрицио Романонинг айтишича, Боули Лукакуни “Интер”га ижарага бериш масаласи билан шахсан шуғулланмоқда.

Марина Грановская 2010 йилда Абрамовичнинг ишончли одамига айланди. 2013 йилдан эса клуб директорлар кенгаши аъзосига айланди. Орадан беш йил ўтгач, 2018 йилда “Forbes” уни халқаро спортдаги энг кучли аёл сифатида тан олди. 2021 йилда эса Италиянинг “Tuttosport” нашри Грановскаяни Европанинг энг яхши футбол менежери, деб тан олди. Бу клубнинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаси фонида содир бўлди.

Бироқ ўтган йилги трансферлар мавсуми клуб учун омадликелмади. “Атлетико”дан харид қилинган Сауль ўзи ҳақида жуда ноаниқ таассурот қолдирди. Лукаку билан боғлиқ вазият эса янада ачинарли бўлиб чиқди. У “аристократлар” учун 113 миллион еврога тушди, лекин ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади (шунингдек, унинг шов-шувли интервьюси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди). Энди ҳужумчи собиқ клубига ижарага бериб юборилиши мумкин.

Шунга қарамай, агар Грановскаянинг “Челси”даги бутун даври ҳақида гапирадиган бўлсак, бу аниқ ижобий таассурот уйғотади. Харажатлар ва совринлар нисбати, умуман олганда, инвестициялар ўзини оқлаганлигини аниқ кўрсатмоқда.

“Грановская билан гаплашганингизда, сиз тўғридан-тўғри Абрамович билан гаплашаётганингизни тахмин қилишингиз мумкин”, – деган эди “Волфсбург” собиқ менежери Клаус Аллофс.

Янги хўжайиннинг айтишича, трансфер масалаларида бош мураббийнинг роли оширилади. Агар шундай бўлса, унда бу мутлақо тушунарли иш форматини юзага келтиради. Ҳозирда Премьер лиганинг аксарият жамоаларида мураббий ва клуб директори ваколатлари деярли бир хил.

Бундан ташқари Тодд Боули клубининг маълум қисмини мустақил равишда ёпишни режалаштирмоқда. Баскетбол ва бейсбол клублари ҳамда бошқа активларга эга бўлган америкалик бизнесмен Англиядаги лойиҳага устувор аҳамият беришига шубҳа бор. Умуман олганда, америкалик хўжайинлардан норозилик АПЛ клублари мухлислари орасида жуда машҳур. Мухлисларнинг мунтазам норозиликларига “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ёрқин мисол бўла олади.

Шунингдек, яна бир катта савол – Марина Грановскаянинг кейинги манзили қаер бўлади? Унинг Россия топ-клубларидан бирида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар мавжуд бўлса-да, Грановскаянинг РПЛ клубида пайдо бўлиши принципиал жиҳатдан мумкин эмас.

Грановская эга бўлган мақоми ва алоқалари туфайли АПЛда осонгина иш топиши мумкин. Лекин уни “Челси”дан бошқа жойда тасаввур қилиш қийин. Ҳа, у аввалгидек 100 фоиз ишончли бўлган жойга бора олади. Бироқ, йиллар давомида фаолият юритган муҳитдан воз кечиш мушкул бўлади.

Аслида, унинг учун энг идеал вариант бу Абрамовичнинг янги клуби. Аввалроқ, Роман Абрамович Испаниянинг “Валенсия” ва Туркиянинг “Ғёзтепе” клубларини сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ, буларнинг барчаси сохта бўлиб чиқди.

Грановскаянинг “Челси”даги асосий ўрни – трансфер сиёсати, хусусан, битимларда клуб учун мақбул шарт-шароитларни яратишдан иборат бўлган. Нима бўлганда ҳам “аристократлар”нинг янги раҳбарияти жамоа муваффаққиятига улкан ҳисса қўшган россиялик мутахассисни ишдан бўшатиши, келажакда қимматга тушиши мумкин. Чунки футбол бу каби ҳолатларга кўп бор гувоҳ бўлган.

Киритилди: 15:40, 21.06.2022.
Ўқилди: 3402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.