Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Испания ва Германия жанги, Гананинг қасоси. ЖЧ-2022 гуруҳ босқичидаги энг қизиқарли беллашувлар

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида мухлислар кўришни истайдиган супер қарама-қаршиликлар кўп бўлмаса-да, ёрқин ўтишга ваъда берувчи бир нечта беллашув мавжуд.

Қатарда ўтиши керак бўлган ноёб турнир ноябрь ойигача бошланмайди. Энди мухлислар ўзлари учун гуруҳ босқичининг энг кутилган учрашувларини танлаб олишлари мумкин, Бу йилги мусобақада кунига тўртта ўйин ўтказилади ва гуруҳ босқичи 21 ноябрда бошланиб, 12 кун давом этади. Келинг, ушбу босқичнинг энг қизиқарли қарама-қаршиликларини танлаб оламиз.

Сенегал – Нидерландия (“А” гуруҳи, 21 ноябрь)

Жаҳон чемпионатининг илк ўйини бутун турнир учун илк таассуротларни белгилаб бериши мумкин, шунинг учун унга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳозирда Сенегал терма жамоаси юксалиб бормоқда, “Ливерпуль”да юлдузга айланган сенегалликлар етакчиси Садио Маненинг Голландия ҳимояси етакчиси ва собиқ жамоадоши Виржил ван Дейк билан учрашувига ўзгача қизиқиш билдирилмоқда.

Қолаверса, Сенегал ҳақида гап кетганда 2002-йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ёдга тушади. Ўшанда бу жамоа сенсация қайд этиб, амалдаги чемпион – Францияни мағлуб этган эди. Бундай натижа энди у қадар шов-шувли бўлмайди, чунки Африка кубоги ғолиби мақомидаги Сенегал (20) FIFA рейтингида Голландиядан (10) атиги ўн поғона ортда қолмоқда.

Бразилия – Сербия (“G” гуруҳи, 25 ноябрь)

Бразилия термаси ҳар доим барча турнирларда фаворит ҳисобланади. Бразилияликларнинг Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлари доимо диққатни кучайтиришга қаратилган, чунки европалик ва осиёлик томошабинлар Жаҳон чемпионатидан ташқарида Бразилия терма жамоасининг ўйинларини тез-тез томоша қилмайди. Шундай қилиб, кўпчилик мухлислар учун Бразилия ҳар тўрт йилда бир марта шартсиз фаворит сифатида пайдо бўлади. Аммо бразилияликлар бу мақомни узоқ вақтдан буён оқлай олишмаяпти.

Сербия эса Бразилия учун қийин ва қизиқарли рақибга айланиши мумкин. Серблар ЖЧ-2022 га саралаш босқичида ўзи иштирок этган гуруҳда ғалаба қозониш орқали йўл олди, серблар “Европа Бразилияси” деб аталувчи Португалия терма жамоасини четлаб ўтишга муваффақ бўлишди. Сербия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг кашфиётларидан бирига айланиши мумкин. Демак, саралашда ҳеч қачон мағлуб бўлмаган Бразилия учун қийин кунлар бошланади ва буни кўриш ниҳоятда қизиқарли бўлади.

Испания – Германия (“Е” гуруҳи, 27 ноябрь)

Мусобақага қуръа ташлангач, футбол жамоатчилиги ушбу баҳсни муҳокама қилишни бошлаб юборди. Титанларнинг энг кучли тўқнашувига тайёрмисиз?. Бу ўйин, бутун гуруҳ босқичидаги энг шов-шувли ва энг ёрқин ўйин бўлади. 2010 йилги Жаҳон чемпиони – Испания, навбатдаги тожни қўлга киритган – Германия билан тўқнаш келади.

Германия 2020-йилда Миллатлар лигасида Испаниядан учралган 0:6 ҳисобидаги мағлубият учун қасос олишга ҳаракат қилади. Ўша мағлубиятдан сўнг, немислар ўзларини тиклаб олди, аммо барибир Испания турнир фаворити мақомида. Испания фаворитлар рейтингида Англия, Франция ва Бразилиядан кейин тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. Иккала жамоа ҳам авлодлар алмашинувининг турли босқичларида, янги ўйинчилар ва комбинациялар ҳам худди аввалги йиллардаги каби кучли. Қўшимчасига учрашув 2-тур доирасида бўлиб ўтади ва катта эҳтимол билан ғолиб плей-офф йўлланмасини нақд қилади. Ҳар икки жамоа майдонда борини беради.

Португалия – Уругвай (“H” гуруҳи, 28 ноябрь)

Ажойиб тарихга эга жамоалар, ёрқин юлдузларга эга ва Жаҳон чемпионатининг асосий фахрийлари – Роналду ва Кавани учрашуви.

Бу Роналду, Суарес ва Каванининг жаҳон чемпионатидаги сўнгги иштироки бўлиши мумкин. Шунинг учун уларнинг қарама-қаршилиги қизиқарли ўтиши эҳтимоли юқори. Қайд этиш жоизки, Гана ва Жанубий Корея терма жамоалари ҳам ушбу гуруҳдан жой олишган – тўртлик жуда мураккаб ва қолган икки жамоа кутилмаганда муаммо яратишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ўйин гуруҳ босқичи масаласини ҳал қилиши мумкин. Беллашувда плей-офф чиптаси кафолатланган.

Уэльс – Англия (“B” гуруҳи, 30 ноябрь)

Уэлсь терма жамоаси 1958 йилдан бери илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди ва гуруҳ босқичида Бэйл етакчилигидаги жамоани қизиқарли учрашувлар кутмоқда. Албатта, Англия билан ўйин асосийси ҳисобланади. Британияликлар рақобати доимо шиддатли бўлиб келган, бироқ бундай даражада биринчи марта содир бўлмоқда. Бу дербининг ўзига хос тури бўлиб, унда Англия жамоасининг фаворити мақоми ёрдам бериши даргумон. Уэльс характерни “ёқиб”, ўлимгача курашиши мумкин. Бу жамоаларнинг Евро-2016 даги сўнгги учрашуви ёрқин ва эсда қоларли бўлган. Ўшанда иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиққан, аммо Уэльс узоқроққа – ярим финалга қадар етиб борган эди.

Эрон – АҚШ (“B” гуруҳи, 30 ноябрь)

Бу жамоаларнинг Жаҳон чемпионатидаги сўнгги учрашуви ёрқин сиёсий бўёқларга эга бўлди десак, муболаға бўлмайди. Бу 1998 йилги Жаҳон чемпионатида содир бўлган – учрашув Эроннинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Аммо ўйин атрофида асосан футбол эмас, балки сиёсат ва мамлакатлар ўртасидаги кескинлик билан боғлиқ бўлган хавотирлар муҳокама қилинган. Ушбу баҳс Эрон ва АҚШ термалари учун ўзаро 3-ўйин. Қизиғи шундаки, АҚШ терма жамоаси Эрон Жаҳон чемпионатида мағлуб бўлган икки жамоадан бири ҳисобланади.

Польша – Аргентина (“C” гуруҳи, 1 декабрь)

Балки ишонмассиз, лекин ушбу ўйин сўнгги йилларнинг икки энг ёрқин тўпурари – Месси ва Левандовски ўртасидаги қарама-қаршилик сифатида қизиқарли тус олади. Улар шу кунгача умумий ҳисобда 1189 та гол урган. Клублар миқёсида уларнинг спорт формаси ўзгариб туради. Агар икки жамоа 3-турга қадар нимчорак финал йўлланмасини ҳал қилмаган бўлса, тўқнашув Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги энг жозибалиларидан бири бўлади. Лео ва Лева охирги марта Чемпионлар лигасининг 2019/20 йилги мавсумининг чорак финалида тўқнаш келган, ўшанда “Бавария” “Барселона”ни 8:2 ҳисобида мағлуб этганди. Аммо бу сафар Месси жамоаси фаворит бўлади.

Хорватия – Белгия (“F” гуруҳи, 1 декабрь)

ЖЧ-2018 финалчиси FIFA рейтингига кўра дунёнинг иккинчи жамоаси билан учрашади. 2022 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи қуръаси Испаниянинг Германияга қарши ўйинига ўхшаш бир нечта ажойиб тўқнашувларга сабаб бўлди, деган фикрдан йироқмиз. Балки, хорватлар ва белгияликлар тўқнаш келгунига қадар ҳар икки жамоа ҳам плей-оффга чиқиш масаласини ҳал қилишар. Бу эса қарама-қаршиликдаги кураш даражасига бевосита таъсир қилиши мумкин. Аммо улардан бири турнир нуқтайи назаридан ғалабага муҳтож бўлса, бу ҳолат ёрқин жангга сабаб бўлади. Шу билан бирга, Хорватия ва Белгия ҳақида ҳам бу жамоаларнинг энг гуллаган даври ўтиб кетгани кўп таъкидланмоқда.

Гана – Уругвай (“H” гуруҳи, 2 декабрь)

Интрига ва қизиқиш жамоаларнинг мақоми билан эмас, балки 12 йил олдин содир бўлган воқеалар билан боғлиқ. 2010 йил Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Луис Суареснинг машҳур “сейви” Ганани ярим финал йўлида тўхтатди. Майдондан четлатилган Суарес футбол тарихидаги энг бахтли қизил карточка соҳиби бўлди, чунки пенальти тепган Асамоа Гьян гол ура олмаган. Бу эса Гана учун ҳақиқий фожиа бўлди, терма жамоа эса ўз тарихида бундан яхшироқ натижа қайд этмаган. Бу эса ушбу воқеадан сўнг Гана ва Уругвай ўртасидаги биринчи учрашув бўлади.

Киритилди: 10:00, 27.06.2022.
Ўқилди: 4923 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.