"Барселона" ҳимоячиси Клеман Лангленинг "Тоттенхэм"га трансфери якуний босқичда, деб хабар берди Sport.es портали.
Қайд этилишича, 27 ёшли марказий ҳимоячи айни вақтда "шпорлар" билан шахсий шартнома бандлари келишиш мақсадида Лондонда бўлиб турибди. Барчаси ҳал бўлса, у тиббий кўрикдан ўтади.
Аввалроқ Лангле "Тоттенхэм" сафига бир мавсумга ижара асосида бориб қўшилиши маълум бўлганди.













