“Лилль” ҳужумчиси Эдон Жегрова фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Журналист Арлинд Садикунинг ёзишича, "Арсенал" 23 ёшли швейцариялик футболчи учун расмий таклиф билан чиққан. Футболчи январь ойида "Базел"дан кўчиб ўтганидан кейин "Лилл"даги ўйини билан инглиз клубини ҳайратда қолдирди.
Ўтган мавсумда Жегрова Франция чемпионатининг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойида "Лилль" Жегрова учун тахминан 7 миллион евро тўлаган эди. Футболчи билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.