“Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Уилфрид Заха фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.
Кот-д'Ивуар терма жамоасининг 29 ёшли футболчисини "Интер"га кетган Генрих Мхитарянга ўринбосар сифатида кўраётган "Рома" сотиб олмоқчи.
Заханинг трансфер нархи сезиларли даражада пасайган, чунки у бир йилдан кейин эркин агентга айланиши мумкин.
Бироқ римликлар ярим ҳимоячини сотиб олиш учун барибир ярим ҳимоячилардан бири - Карлес Перес ёки Стефан Эль-Шааравини сотишлари керак бўлади.