"Челси"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Рис Жеймс клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
Миш-мишларга кўра, "Реал" 22 ёшли футболчини фаол равишда кузатиб бормоқда, аммо инглизнинг ўзи ҳеч қаерга кетишни режалаштирмаяпти.
"Мен ҳам шундай деб ўйлашни истардим (Жеймснинг "Челси"да узоқ муддатли келажаги борми деган саволга жавоби). Мен "Челси" мухлиси сифатида ўсганман ва бу ерда, ҳар доим қўллаб-қувватлаган клубда ном қозонганман. Нима учун бирор нарса ўзгариши кераклигини тушунмаяпман. Менга "Челси"да ҳамма нарса ёқади" - деди футболчи BBC билан суҳбатда.
Рис Жеймснинг лондонликлар билан шартномаси 3 йилдан кейин тугайди. Матбуот хабарларига кўра, клуб аллақачон истиқболли футболчи билан яхшиланган шартлар асосида шартномани узайтириш устида ишламоқда.