Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Расман! АПЛ дебютанти Уэльс терма жамоаси дарвозабонини ўз сафига қўшиб олди

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" клуби "Бёрнли" дарвозабони Уэйн Хеннесси билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. 35 ёшли дарвозабон Премьер-лига дебютанти билан икки йиллик шартнома имзолади.

"Ўтмишда мен "Форест" билан кўп марта тўқнаш келганман, у фантастик клуб. Унинг ажойиб мухлислари бор ва уйдаги муҳит Премьер-лигадаги энг яхши муҳитлардан бири”, - деди Хеннесси клуб расмий сайтида.

Ўтиш ҳақида "Ноттингем" бош мураббийи Стив Купер изоҳ берди.

“Уэйн – йиллар давомида ўзини энг юқори савиядаги футболчи сифатида кўрсатган ажойиб дарвозабон. У Уэльсга халқаро майдонда янги чўққиларни забт этишда ёрдам берди ва Премьер-лигада ўйнашда бой тажрибага эга”, - деди Форест устози.

Дарвозабон ўтган мавсумни "Бёрнли"да ўтказди, аммо Премьер-лиганинг иккита ўйинида майдонга тушди ва олтита гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 15:19, 15.07.2022.
Ўқилди: 968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик