Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

"Реал" ёзда икки дарвозабон таклифини рад этгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансферлар ойнасида икки нафар дарвозабонни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини рад этган. Бунга клуб раҳбариятининг Тибо Куртуага бўлган ишончи сабаб бўлган.

Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, икки нафар дарвозабоннинг вакиллари "қироллик клуби" билан боғланиб, ўз мижозларини таклиф қилган. Бироқ мадридликлар янги голкиперларни жалб қилишга қизиқиш билдирмаган.

"Бизда дунёнинг энг яхши дарвозабони бор", — дея жавоб қайтарган "Реал" раҳбарияти.

Қайд этилишича, футболчиларнинг агентлари Мадрид клубининг дарвозабонлар билан боғлиқ узоқ муддатли режаларидан хабардор бўлган. Шунга қарамай, "Реал" Куртуага ишонч билдиришни давом эттириб, муқобил вариантларни кўриб чиқишни истамаган.

Сўнгги хабарларга кўра, бельгиялик дарвозабон яқин орада клуб билан шартномасини узайтириши кутилмоқда. Томонлар ҳамкорликни 2028 йил июнь ойига қадар давом эттириш бўйича дастлабки келишувга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа 2018 йилда Лондоннинг "Челси" клубидан "Реал"га кўчиб ўтган эди.

Шундан буён бельгиялик голкипер мадридликларнинг асосий футболчиларидан бирига айланиб, жамоанинг Испания ва Европа миқёсидаги нуфузли совринларни қўлга киритишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Киритилди: 12:24, 13.10.2026.
Ўқилди: 1682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик