Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Қимматга тушган «сайр»

Баҳо:
+ | -

«Гуарани» клуби Парагвай чемпионати олтин медалини ўта кулгили ва аламли тарзда қўлдан чиқарди. Бунда жамоа дарвозабонининг ортиқча хатти-ҳаракати қимматга тушди. У ҳал қилувчи учрашув якунида майдоннинг рақибга тегишли ҳудудига чиқди ва... Нега, ўзи нима бўлди? Қуйидаги мақолада шу воқеа тафсилотларига алоҳида тўхталамиз...

Парагвай чемпионатининг навбатдаги мавсуми чиндан ҳам, одамни ақлдан оздирадиган ҳолатда якунланди. «Серро Портеньо» клуби охирги тур олдидан «Гуа­рани»дан 2 очко олдинда эди ва ҳал қилувчи баҳсда айнан асосий рақиб майдонида меҳмон бўлди. Ўйиннинг асосий воқеалари: 

*** «Серро» футболчиларидан бири 15-дақиқадаёқ қизил карточка олди ва жамоа майдонда озчилик бўлиб қолди.

*** «Гуарани» 90-дақиқада ҳам 2:0 ҳисобида олдинда бораётганди. Чемпионлик ҳар қачонгидан ҳам яқин. Мезбонларни олтин маррадан ҳакам қўшиб берган 6 дақиқа ажратиб турарди.

*** «Гуарани» футболчиларидан бири жароҳатланиб, майдондан чиқиб кетди. Бироқ мезбон жамоа дарвозабони майдоннинг иккинчи ярмига бориб, уни судраганча ортга қайтарди - мақсад вақтдан ютиш. Бунинг оқибатида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.

*** Ҳакам якунда дарвозабонни ҳам, жароҳатланган футболчини ҳам спортчиларга хос бўлмаган хатти-ҳаракат учун майдондан четлаштирди. Хуллас, «Гуарани» 9 киши билан қолди, боз устига, захира им-кония­ти тугаганди ва дарвозага майдон ўйинчиларидан бири турди.

*** «Серро» 90+9 ва 90+11-дақиқаларда 2та гол урди.

*** 2:2 ва «Серро» чемпион! Шунчаки, ақлни шоширадиган якун.

*** «Серро Портеньо» ўзининг «Твиттер»даги саҳифасида аллақачон сўнгги дақиқалар, сониялар ва иккинчи гол муаллифини абадийлаштиришга улгурди.

*** «Гуарани» охирги марта 2016 йили (Клаусура), «Серро» эса 2017 йили (Клау­сура) чемпионликни нишонлаганди. Энди амалдаги чемпионда 34та олтин медаль бор. Тўғри, Парагвай рекордчиси «Олимпия» ҳали анча узоқда - бу клуб 45 карра чемпион!

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:00, 17.07.2022.
Ўқилди: 4495 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик