Кириш Регистрация

«Нефтчи» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

11 июнь душанба куни Олий лиганинг 5-тур кечиктирилган учрашувида "Пахтакор" жамоаси "Нефтчи" меҳмони бўлади.
   
Олий лиганинг барча мавсумларида қатнашиб келаётган бу жамоалар тўқнашуви ўзбекча "классико" сифатида талқин этилади. Ўйинлар шиддати ростдан ҳам ушбу атамага мос тушади. Бу сафар "Нефтчи" ҳам, "Пахтакор" ҳам яхши ҳолатда эканлиги учрашувнинг янада кескин ўтишини таъминлаб берса ажаб эмас.

Ҳозирга қадар олий лигадаги 40 учрашувнинг 17таси "Пахтакор", 16таси эса "Нефтчи"нинг ғалабаси билан якунланган. Қолган 7 баҳсда кучлар тенг келган. Тўп киритиш борасида кичик устунлик жамоамиз тарафида, 65:56. Фарғонада ўтган 20 учрашувнинг 12тасида мезбонлар устун келишган. 5 ўйинда дуранг кузатилган, 3 беллашувда "шерлар" ғалаба қозонишган. Охирги марта "Пахтакор" сафардан 2009 йил ютуқ билан қайтган. Ўшанда 2:0 ҳисоби қайд этилганди.

"Нефтчи" ва "Пахтакор" асосий таркиблари баҳси 11 июнь, душанба куни Фарғонадаги "Фарғона" стадионида соат 19:00да бошланиши мўлжалланган.

«Нефтчи» – «Пахтакор»
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент), Рафаэл Илёсов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Артём Арутюнов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 15:09, 09.06.2012.
Ўқилди: 5212 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.