Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Барча бирдек яхши кўрадиган 10 футболчи (давоми)

Баҳо:
+ | -

 Софокль ва Шекспирнинг буюклиги уларнинг “шох” асарларида. Икки ёзувчи драммаларининг “шох” деб аталишга сабаб эса, асардаги қаҳрамонларни ўқувчилар яхши кўра олмайди. “Шох Эдип”дан тортиб “Қирол Лир”гача барча асардаги асосий қаҳрамонларнинг камида битта қусури ёмон кўришимизга етарли бўлиб чиқади. Ҳозирги замон футболи ҳам шундай бўлиб бормоқда. Қайсидир футболчини ҳарактери ёкида севимли жамоамиз дарвозасига голлар ургани учун ёмон кўрамиз. Аммо шундай футтболчилар борки уларни ҳамма бирдек яхши кўришади. Агар сиз уларнинг профессионаллигига ва майдон ташқарисидаги ҳаракатларига яхши боаҳо бермасангиз, демак футболни тушунмайсиз. Қуйида айнан мен айтган футболчилар билан танишамиз.

5. Роналдиньо

Роналдиньо майдонда симулациялар қилган. Унинг фаолиятида провацион ҳаракатлар ҳам учраган. Футболдан ташқарида бразилиялик “ҳурмача” қилиқлар қилган. Рақибарни менсимаслик холати ҳам учраган. Аммо бундай қусурлар “сеҳргар”ни ёмон кўриш учун камлик қилади. Чуунки Роналдиньо ўз номи билан “сеҳргар”. Унинг ўйинига барча бирдек тан берган. Бундай футболчилар “анқонинг уруғи”. Шунчаки унга бир ашуладаги таърифнинг ўзи етарли “футболда Роналдиньо деса ҳамма тан оларди”. Унинг ўйинидан баҳра олмаслик мумкин эмас эди.

4. Андреа Пирло

Пирло ҳам Ўзил ёки Иньеста сингари футболчи. Аммо унинг улардан юқори ўриндалигига 2 сабаб бор. Биринчиси италиялик “Реал” ёки “Барселона”да ўйнамаган. Иккинчиси у италиялик таянч ярим ҳимоячиси. Юқорида айтганимдек бу позицияда ўйнаб, ёмон кўринмаслик жуда мураккаб иш. Улар асосан рақибларига нисбатан қўпол ўйнайдиган жангчи бўлиши керак. Италиялик яна бир ярим ҳимоячи Женарро Гаттузони эсланг. Пирло умуман бошқа дунё. Унинг жуда камтарлиги эса таҳсинга сазавор. Шунчаки, Пирло футбол Маэстроси бўлиб қоаверади.

3. Садио Мане

 Маненинг футбол ичидаги қилган ишларидан кўра футболдан ташқари қилган ишлари кўпроқ мухлисларга ёқади. Садиони манман футболчи деганлар ҳам бўлган. Аммо Садио ҳақиқий Ислом дини вакилидир. Унинг қилган ҳайрия ишлари эса жуда ҳам катта ҳурматга лойиқ. Камбағалликдан қочиб, футболчи бўлганлар жуда кўп. Аммо Садионинг камба0алларга бераётган ёрдами албатта ажойиб. Унинг рақибни ҳурмат қилиши ҳам ўрнак олишга арзигулик ҳолат. Мане омма эътиборида бўлишни истайдиган футболчи ҳам эмас. У ва Салоҳни кўплаб футбол ишқибозлари ўхшатишади. Аммо Салоҳ микрафон олдида жуда фаол ва қасослар ҳақида гапириб кўплаб “хейтер”ларига эга бўлди. Маненинг камтарлигидан ўрнак олса бўлади. Бир неча йил олдин унинг масжид хожатхонасини тозалаётгани видеолари чиққанлиги ҳам барчага маълум.

2. Стивен Жерард

Жерард деганда 8-рақамли қизил либосдаги сардор кўз олдимизга келади. Унинг “хейтер”лари бўлмаслиги табиий. Чунки футболчи фақат бир жамоа либосида майдонга тушган, “Реал” ёки “Барселона”да ўйнамаган ва симуланция футболчиси эмас. Тўғри бундай футболчилар кўп. Аммо Жерард улар орасида кўпроқ мухлисларга ёқади ва уни ҳамма бирдек хурмат қилади. “Капитан”, Торрес “Ливерпул”ни тарк этган пайти ҳамма уни ҳақорат қилганида, Фернандога омад тилаган ва мухлисларни бундай қилмасликка чақирган футболчидир. Унинг рақибларига нисбатан хурмати эса умуман бошқа даражада. Менимча, Жерардни ёмон кўрадиган футбол ишқибози бўлмаса керак. Бир ўйинда учталаб бутса йиртган футболчининг голлари эса умуман бошқа даражада. Балки, уни урган голлар учун ҳам мухлислар севишар.

1. Нъголо Канте

Кўпчилик кутганидек, биринчи поғона Кантега тегишли. Фпанцузнинг бу ўриндалиги бироз баҳс мунозарага сабаб бўлиши мумкин. Аммо Канте бунга лойиқ. Манени айтдикку, ҳайрия ишларида фаол деб. Канте ундай қолишмайди. “Челси”га келиб, катта маош олган футболчи бир йил деганда ҳам ўзининг эски 1993 йилда ишлаб чиқарилган Мерседес Минисини алмаштирмаган Нъголо бирданига ҳамманинг эътиборига тушган. Ҳамма буни унинг камтарлигига йўйган. Аммо футболчи маошининг катта қисми ҳайрия ишларига сарфланган ва Нъголо буни узоқ вақт сир тутган. Нъголо шу даражада камтар инсонки, ҳатто Чемпионлар лигасини ютганида ҳам ортиқча эмоцияларга берилмаган. Тўғри, ўша пайтдаги интервьюда “қовун тушурган”. Аммо бунинг ҳаммаси ҳаяжон билан боғлиқ бўлса керак. Нима бўлганда ҳам, Кантени барча бирдек яхши кўради ва хурмат қилади. Нъголо футболчилар орасидаги энг камтар инсон бўлса керак.  

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:07, 23.07.2022.
Ўқилди: 8308 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.