Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Аёллар футболи. Жингалаксоч аут устаси!

Баҳо:
+ | -

Аёллар футболида ҳам тўпни ён чизиқдан узоққа ташлаб бериши билан танилган Рори Делапдан қолишмайдиган ижрочи бор - Свейндис Йонсдоттир.

«Вольфсбург» аёллар жамоаси ўйинлари шу қизнинг «отишма»лари туфайли ҳам эътиборга арзийди.

Свейндис Жейн Йонсдоттир - «Вольфсбург» клуби ва Исландия терма жамоаси аъзоси. У жорий йил Бундеслига чемпионига айланди, ўтган мавсум эса Исландиянинг энг яхши аёл футболчисига аталган совринга эга чиққанди. Бугун Англияда бошланадиган аёллар ўртасидаги Европа чемпионатида Исландия жамоасини ўз ортидан эргаштиришга шай турган Свейн­дис атиги 21 ёшда. Шунга қарамай, исландиялик бақувват қўллар соҳибаси аёллар футболида аллақачон энг ёрқин ўйинчилар қаторига қўшилган. У айниқса, тўпни ён чизиқдан кучли ва эффектли тарзда ташлаб бериши билан ном қозонган. Жейн Йонсдоттирнинг ижросидан кейин кўпинча «Вольф­сбург» рақибининг жарима майдони ичида хавф юзага келади. Бинобарин, у ён чизиқдан тўпни дарвозабон ҳудудига шу қадар куч билан улоқтирадики, гўё, бурчак зарбаси амалга оширилгандек тасаввур уйғонади. «Твиттер»да ҳаттоки, Йонсдоттирни замонавий футболда тўпни аутдан энг узоқ масофага ташлаб берадиган ижрочи сифатида мақташмоқда.

2007-2013 йиллар оралиғида «Сток Сити» шарафини ҳимоя қилган ирландиялик Рори Делап айнан ён чизиқдан тўп улоқтириши билан футбол тарихига кирди. Унинг ғайриоддий маҳорати камтарин жамоага АПЛ йўлланмасини ютишда роса қўл келди. Рақиб жамоалар мураббийлари Делап ижросидаги «отишма»ларни кўпинча бурчак ёки жарима зарбасига қиёслашарди. Дарвоқе, Рори болалигида найза улоқтириш спорти билан шуғулланган ва бу кейинчалик унинг футболчилик фаолиятида катта роль ўйнаган.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:00, 23.07.2022.
Ўқилди: 1456 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.