Mundo Deportivo ва Маrcа нашрларининг ёзишича, Жюль Кунденинг "Севилья"дан "Барселона"га ўтиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Эслатиб ўтамиз, бу маълумотни бугун эрталаб каталониялик журналист Жерар Морено тарқатган эди.
Бироқ, "Севилья" фақат "Челси" билан бизнес юритишда давом этаётгани маълум қилинган. Аввалроқ, бир қатор британиялик манбалар Жюль "кўклар"нинг ушбу трансфер ойнасида учинчи хариди бўлишини айтишганди.
"Челси" Кундега 60 миллион евро миқдорида пул тўлаши керак.