Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 0-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 0-0 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 0-0 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

CAFA турнири ғолиблари Тошкентда тантанали кутиб олинди

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Тожикистонда ўтказилган “CAFA Womenʼs Championship-2022” мусобақасида ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси юртимизга етиб келди. Делегацияни Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, ОАВ, мухлислар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.

Футболчиларни тақдирлаш маросими Ўзбекистон футбол ассоциациясида давом этди. Байрамона руҳда ўтган тадбир аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчиларимизни ЎФА президенти Абдусалом Азизов, қолаверса, бутун футбол жамоатчилиги номидан мусобақадаги ғолиблик билан табриклади. Ушбу натижанинг ортида юртимизда аёллар футболига берилаётган эътибор, қолаверса аҳиллик ва жамоавий меҳнат ётганини таъкидлаб ўтди.

“Кейинги йилларда аёллар спорти, хусусан, футболга берилаётган эътибор ортиб бормоқда. ЎФА томонидан ҳам аёллар футболини ривожлантириш, ушбу йўналишдаги мавжуд шароит ва камчиликларни ўрганиб бориш ҳамда уни бартараф этиш мақсадида аёллар қўмитаси ташкил этилди. Умуман олганда, бу йўналишда тизимли ривожланишни йўлга қўйиш, аёллар футболини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилганмиз. Аёл футболчиларимиз фаолиятларини тугатганидан сўнг ҳам футбол ичида қолиши, хусусан, мураббийлик, ҳакамлик, селекционэрлик ва менежерлик каби йўналишларда бепул ўқишлари учун ЎФА томонидан шароитлар тақдим этилган. Бу эса, ўз навбатида, аёллар футболи мутахассисларининг ошишига ҳам хизмат қилади.

Терма жамоага эса япониялик мураббийлар штаби жалб этилди. Ўз ўрнида, натижаларимиз ҳам кундан кунга яхшиланиб бормоқда. Умид қиламизки, бу билан тўхтаб қолмайсиз. Бунда-да юқори мақсадлар — Олимпиада ва Жаҳон чемпионати йўлида тинмай меҳнат қилиб, ўз устингизда ишлаб боришингизга ишонамиз”, дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Шундан кейин бош мураббий Мидори Ҳонда ҳам сўз олиб, ўтказилган турнир футболчиларимизнинг халқаро миқёсдаги тажрибаларини янада орттиришга хизмат қилгани, уларнинг нималарга қодир эканликларини билиб олишларига ёрдам берганини айтиб ўтди. Жамоа номидан терма жамоа сардори Нилуфар Қудратова ЎФАга эътибор учун миннатдорчилик билдирди. Тадбир якунида футболчилар пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Киритилди: 21:04, 23.07.2022.
Ўқилди: 1400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик