Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Асадбек Абдумаликов: «Осиё болалари – 2022” халқаро спорт ўйинларида яна бир медални қўлга киритишни мақсад қилганман»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бугун Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида “Осиё болалари-2022” халқаро спорт ўйинларига старт берилди. Дастлабки куни спортнинг бешта тури бўйича мусобақалар ўтказилмоқда ва улардан фақатгина сузиш баҳсларида медаллар ўйналмоқда.

Қувонарлиси, сузиш бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда ҳамюртимиз ҳам совриндорлар сафидан ўрин эгаллади. 200 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Асадбек Абдумаликов белгиланган масофани 2:07.94 сонияда сузиб ўтиб, маррага иккинчи бўлиб етиб келди.

Шу тариқа, Асадбек “Осиё болалари – 2022” халқаро спорт ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар орасида биринчи бўлиб шоҳсупага кўтарилди.

“Бугун мен 200 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказилган мусобақада кумуш медаль совриндори бўлдим. Албатта, ушбу натижани қўлга киритиш осон бўлмади. Сабаби, финал босқичида стартга кутилганидек жуда кучли рақиблар чиқишди. Мана шундай кучли рақобат остида кечган мусобақада совриндор бўлганимдан хурсандман, албатта. Бу учун энг аввало Давлатимиз ва ҳукуматимиз, шунингдек, бизга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун зарур барча шароитларни яратиб берган Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Республика сузиш федерацияси раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Мен яна 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича ўтказиладиган мусобақада қатнашаман ва мазкур мусобақада ҳам совриндор бўлишни мақсад қилганман”, — дейди Асадбек Абдумаликов.

Биз ҳам ўз навбатида “Осиё болалари – 2022” халқаро спорт ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган барча спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 16:25, 29.07.2022.
Ўқилди: 1231 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3560]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3328]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2533]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2496]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2170]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2079]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [1928]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1803]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [1737]

«Челси» бир йўла уч нафар ҳимоячиси билан хайрлашишга тайёр [1681]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.