Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Евро-2012, "В" гуруҳи: Немислар чорак финалда эмас, Нидерландлар ҳамон Украинада

Баҳо:
+1 | -

Евро-2012 нинг бугуни икки ўйини "В" гуруҳи 2-турига бағишланди. Аввал қийин ва драматик кечган учрашувда Португалия Дания устидан муваффақият қозонишни уддалаган бўлса, Германия билинарли устунлик билан Нидерландлар терма жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Келинг, бўлиб ўтган учрашувларни эсга олайлик ва гуруҳдаги вазият билан танишайлик.

1-ТУР
НИДЕРЛАНДЛАР – ДАНИЯ 0:1 (0:1)
Гол: Крон-Дели (24)
ГЕРМАНИЯ – ПОРТУГАЛИЯ 1:0 (0:0)
Гол: Марио Гомес (72)

2-ТУР
ДАНИЯ – ПОРТУГАЛИЯ 2:3 (1:2)
Голлар: Бендтнер (41, 80) – Пепе (24), Поштига (36), Варела (87)
НИДЕРЛАНДЛАР – ГЕРМАНИЯ 1:2 (0:2)
Голлар: ван Перси (73) – Марио Гомес (24, 38)

"В" ГУРУҲИДА 2-ТУРДАН КЕЙИНГИ ҲОЛАТ

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 Германия 2 2 0 0 3-1 6
2 Дания 2 1 0 1 3-3 3
3 Португалия 2 1 0 1 3-3 3
4 Нидерландлар 2 0 0 2 1-3 0

3-ТУР ЎЙИНЛАРИ

17.06 23:45. ПОРТУГАЛИЯ – НИДЕРЛАНДЛАР, ДАНИЯ – ГЕРМАНИЯ

Кўриб турганингиздек, Германия терма жамоаси икки учрашувни 100 фоизлик натижа билан якунлагани билан ҳали чорак финал масаласини тўла ҳал қила олгани йўқ. Бу қайсидир маънода Қатар-2011да дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонгани билан Хитойга қарши кечган сўнгги учрашувни хавотир билан кўришимизга сабаб бўлган Ўзбекистон терма жамоасининг ҳолатига жуда ўхшайди.Чунки Германия мана шу 6 очкоси билан чорак финалдан қуруқ қолиш эҳтимоли мавжуд! Эътибор беринг, агар 3-турда Дания Германия устидан керакли ҳисобда ғалаба қозонса ва Португалия ҳам Нидерландлар терма жамоасини йирикрок ҳисобда мағлубиятга учратса?! Шу ўринда Евро-2012 регламентининг керакли бандини эсга олмасак бўлмас-ов...

Регламентнинг 8.07-банди:

Гуруҳ баҳслари якунига кўра, икки ёки ундан кўп жамоаларнинг очколари тенг келиб қолганда уларнинг ўринлари қуйидаги тартибда аниқланади:

а) ўзаро ўйинларда тўпланган очколар сони;
b) ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати;
с) ўзаро ўйинларда урилган голлар сони;

d) юқоридаги 3 та кўрсаткич бўйича икки жамоа ўртасидаги тенглик сақланиб қоладиган бўлса, а), b) ва с) бандлар фақат бу икки жамоа ўртасидаги ўйинларга татбиқ қилинади. Шунда ҳам вазиятга аниқлик киритилмаса:

e) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича энг яхши тўплар нисбати;
f) гуруҳдаги барча ўйинлар бўйича киритилган голлар сони;
g) УЕФА терма жамоаларининг коэффициентлар жадвали;*
h) жамоаларнинг Ҳалол ўйин қоидасига амал қилиши (финал босқичида);
i) қуръа.

*Изоҳ: УЕФА ҳар бир йирик мусобақанинг саралаш ва финал босқичига қуръа ташлашдан аввал терма жамоаларга коэффициентини инобатга олади. ЕВРО-2012 саралаш ва финал босқичи учун ЖЧ-2006, ЕВРО-2008, ЖЧ-2010 баҳслари орқали коэффициентлар жадвали шакллантирилган.Келинг, "В" гуруҳидаги терма жамоаларнинг ҳар бирига боғлиқ ҳолат билан танишиб чиқамиз.

ГЕРМАНИЯ терма жамоаси чорак финалга йўл олади, агар:

  • улар Дания терма жамоасига 0:1, 1:2 ҳисобларида ва 2 тўп фарқи билан ютқазишмаса, ЁКИ
  • Португалия Нидерландлар терма жамоасини юта олмаса;

ПОРТУГАЛИЯ терма жамоаси чорак финалга йўл олади, агар

  • улар Нидерландлар терма жамоаси устидан ғалаба қозонишса ва Дания терма жамоаси Германия устидан 1:0 ёки 2:1 ҳисобларида ёки 2 тўп фарқи билан ғалаба қозона олишмаса;
  • улар Нидерландлар терма жамоаси билан дуранг ўйнашса ва Германия дания терма жамоасига ютқазмаса;
  • улар Нидерландлар терма жамоасига 1 тўп фарқи билан ютқазишса ва Германия Дания устидан ғалаба қозонса;

ДАНИЯ терма жамоаси чорак финалга йўл олади, агар:

  • улар Германия терма жамоасини енгишса, ЁКИ
  • улар Германия терма жамоаси билан дуранг ўйнашса ва Нидерландлар терма жамоаси Португалия устидан ғалаба қозонса.

НИДЕРЛАНДЛАР терма жамоаси чорак финалга йўл олади, агар:

  • улар Португалия терма жамоасини 2 тўп фарқи билан енгишса ва Германия Дания устидан ғалаба қозонса;
Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:07, 14.06.2012.
Ўқилди: 8365 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.