"Реал Мадрид" ҳужумчиси Карим Бенземада энг юқори савияда ўйнаш учун яна камида икки мавсум бор.
Шу боис испан клуби раҳбарияти ҳали трансфер бозорида унчалик фаол эмас, деб хабар беради Marca.
"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти ўтган мавсумда Бенземанинг майдондаги ёрдамчилари кам ўйин амалиётига эга бўлганидан норози ва уларга имкон беришни истайди.
Бир неча мавсум давомида Бензема юлдуз ҳужумчи Криштиану Роналдунинг соясида бўлган, аммо унинг "Реал"дан кетиши билан у сайёрадаги энг сермаҳсул ҳужумчилардан бирига айланди.
Бензема ўтган мавсумда Ла Лиганинг 32та ўйинида майдонга тушиб, 27та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди.