Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Расман! Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиевлар "Спорт ТВ"га қайтишди

Баҳо:
+ | -

Юртимизнинг таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳаидов "Спорт ТВ"га қайтганини расман маълум қилди.

"Мавсум бошланиши арафасида бир янгиликни сизга маълум қиламиз. Бизга Еврокубоклар, қолаверса барча нуфузли турнирлар ҳамда ЖЧни шаҳрлашимиз талаби билан футбол мухлисларидан минглаб мурожаатлар келиб тушади (Сал бўлса ҳам ишқибозлар эътиборига тушганимиздан бағоят хурсандмиз). Лекин шу кунгача бунинг имкони йўқ эди. Чунки мамлакатимизда йирик турнирлар трансляцияси икки хил телекомпания томонидан амалга оширилади ва шарҳловчилар бўлинган ҳолатда ишлашга мажбур.

Юқорида айтганимдек, бу вазият мухлислар эътирозига сабаб бўлаётганди. Шуни инобатга олган ҳолда, UZREPORT ҳамда SPORT телеканаллари истисно тариқасида мен ва ҳамкасбим Даврон Файзиевга иккала телеканал орқали йирик мусобақаларни мухлислар учун шарҳлаб бориш имкониятини тақдим этишди. Шу муносабат билан бизга ана шу таклиф билан чиққан SPORT-TV директори Зоҳид Каримовга ҳамда бизнинг ва мухлисларнинг истагига бефарқ бўлмай, ана шу амалиётга розилик билдиргани учун UZREPORTTV ва FUTBOLTV асосчиси Равшан Джураевга миннатдорчилик билдирамиз. Бу қадам Ўзбекистонда спорт трансляцияларини амалга оширишда рақобатлашаётган компанияларнинг ўзаро дўстона муносабатлари йўлида муҳим воқеага айланади деб умид қиламиз.

Ишонамизки, бошланаётган фантастик мавсум давомида телетомошабинлар билан бирга унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирамиз!" - деб пост қолдирди Ҳамидов ўзининг телеграм каналида.

Киритилди: 10:12, 04.08.2022.
Ўқилди: 8584 марта.
Фикрлар: 88 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.