Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

«Бунёдкор» – «Насаф» учрашувига оид қизиқарли фактлар...

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шанба куни қаршилик футболчилар Тошкентда принципиал рақибга қарши майдонга чиқиб, жанговар дурангга имзо чекишди.

Қуйида ушбу учрашувга оид қизиқарли статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шанба куни ЖАРда қайд этилган дурангдан сўнг “Насаф” футболчилари янги бош мураббий Усмон Тошев қўл остида мамлакат чемпионатида дастлабки очкосини қўлги киритишди;

Шанба кунги учрашувда “Насаф” футболчилари ўз тарихларида илк марта Тошкентда “Бунёдкор”дан очко олишга эришишди. Бунгача қаршиликлар 2007, 2008 ва 2011 йилларда Қаршида “Бунёдкор”дан бир очко олишга эришишганди;

“Бунёдкор” футболчилари илк марта ўз майдонларида “Насаф” дарвозасига гол кирита олишмади. Ваҳоланки “қалдирғоч”лар 2011 йили 2 та, 2010 йил 5 та, 2009 йили 2 та, 2008 йили 4 та, 2007 йили 3 мартадан “Насаф” дарвозасини ишғол этишганди;

Умуман “Бунёдкор” футболчилари “Насаф” билан миллий чемпионат доирасида сўнгги икки учрашувда қаршиликлар дарвозасига йўл топа олишмаяпти. Бу жамоаларнинг охирги учрашуви (2011 йилги мавсумниннг иккинчи давраси)да ҳам ҳисоб очилмаганди – 0:0;

“Насаф” олий лига жамоалари орасида Тошкентда пойтахт жамоаларидан гол ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. “Аждарлар” жорий мавсумнинг дастлабки 10 турида Тошкентда уч марта меҳмон бўлишди ва ҳар уччала учрашувда ҳам ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди (“Локомотив” – “Насаф” 0:1, “Пахтакор” – “Насаф” 0:0, “Бунёдкор” – “Насаф” 0:0). Умуман 10-тур якунларига кўра “Насаф” ҳозирча олий лига жамоалари орасида энг ишончли ҳимоя чизиғига эга жамоа сифатида гавдаланмоқда. Шу пайтгача ушбу статус “пахтакор”чиларга тегишли эди. Аммо Журжевич шогирдлари сўнгги икки учрашувда ўз дарвозаларидан олтита тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди. Натижада 10- турдан сўнг “Пахтакор” футболчилари ўз дарвозаларидан еттита гол ўтказиб юборган бўлишса, “Бунёдкор” футболчилари ўтган 10 тур давомида олти маротаба тўпни майдон марказидан бошлашга мажбур бўлишди. “Насаф” рақиблари эса қаршиликлар дарвозасини атиги беш марта ишғол этишган, холос;

Валентин Коваленко ушбу мавсумда “Насаф”нинг сафардаги иккинчи учрашувини бошқарди. Қизиғи шундаки, тошкентлик ФИФА рефереси бошқарган ҳар иккала учрашувда ҳам қаршиликлар ҳам, уларнинг рақиблари ҳам дарвозани ишғол эта олишмаган (6-тур. “Машъал” – “Насаф” 0:0, 10-тур. “Бунёдкор”-“Насаф” 0:0) ;

Шанба оқшомида ЖАР стадионида ўтказилган баҳсда “Бунёдкор”-“Насаф” учрашувлари тарихида энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин сифатида тарихда қоладиган бўлди. Шу куни учрашувни кузатиш учун 3977 томошабин ташриф буюрган. Энг кўп томошабин эса 2009 йилги мавсумнинг биринчи даврасида Қаршида ўтган “Насаф”-“Бунёдкор” учрашвини кузатган. Бразилиялик машҳур мутахассис Луис Фелипе Сколарининг “Бунёдкор” бошқарувидаги дебют учрашувини кузатиш учун Қаршидаги “Марказий” стадионга 16777 томошабин ташрифи кузатилган;

“Насаф” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 10:11, 18.06.2012.
Ўқилди: 4821 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.