Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Манчестер Юнайтед"ни "чўктирган" сабаблар

Баҳо:
+ | -

"МЮ" шу кунларда футбол оммасининг эътибор марказида бўлиб турибди. Чунки клуб қулашда давом этмоқда. Бугун ҳам сизларга "қизил иблислар"ни шу ҳолатга олиб келган айрим воқеалар ҳақида айтиб бермоқчимиз. Қуйида шу ҳақида гап боради.

Глейзерлар давридаги ҳаракатлар

Бундан роппа-роса 10 йил олдин, "Манчестер Юнайтед" "Арсенал"дан Робин ван Персини харид қилганди. Нидерландиялик футболчи ўша даврда АПЛнинг энг яхши тўпурари бўлган. У "Арсенал" билан сўнгги мавсумида 30 та гол урганди. 2012-13 йилги "МЮ"даги илк даврида эса 26 та голга муаллифлик қилади. Ўшанда сўнгги бор Фергюсон жамоани чемпион қилган. Шундан сўнг, у кетади! Глейзерларнинг 17 йиллик "МЮ"га эгалигини, шартли равишда иккига бўлиш мумкин: Фергюсон даври ва пост-Фергюсон даври. Глейзерлар клубни сотиб олгач, Фергюсон билан саккиз йил ичида 5 марта АПЛда чемпион бўлгади. Уч марта ЕЧЛ финалига чиқиб, 1 марта уни қўлга киритади. Шунингдек, ички мусобақаларда 3 та лига кубогини, қолаверса, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютган. Аммо у кетганидан кейин, мана 10 йилдирки, Англия чемпионлиги йўқ. Устига-устак, 10 йилнинг энг ёмон старти айнан мана шу мавсумда рўй берди. Айни пайтда жамоа 0 очко билан турнир жадвалининг энг пастида бормоқда.

Фергюсон алмаштириб бўлмайдиган мураббий эди

Фергюсонсиз давр клуб учун ўта оғир кечди. Улар на АПЛни ютишди ва на ЕЧЛни. "МЮ" тўққиз йилдан бери ЕЧЛнинг чорак финалидан уёғига ўта олмайди. Аммо жамоада бир нечта кичикроқ совринлар бор. Масалан, 2016 йилги Англия кубоги, лига кубоги ва 2017 йилги Европа лигаси. Мураббийлар эса жуда ҳам тез алмаштирилмоқда. Эрик тен Хаг 10 йил ичидаги 8-мураббий. Бундан кўриниб турибдики, Фергюсон алмаштириб бўлмас даҳо эди.

"МЮ" рақибларидан анча ортда қолмоқда

Фергюсон даврида жамоа фақатгина икки мавсумда чемпионлардан 10 очко фарқ билан АПЛни бой берган ("Арсенал", 2003-2004; "Челси", 2004-2005).
2014 йилдан бери эса "МЮ" ҳеч қачон мавсумни чемпионлардан 10 очко кам ҳолда якунламаган. Бу борада энг яқини Сульшернинг 2020-21 йилги даврига тўғри келади. Ўшанда "МЮ" 12 очко фарқ билан "Манчестер Сити"дан кейинги 2 ўринни эгаллайди.

Ҳужум ва ҳимоядаги катта фарқлар

"Манчестер Юнайтед" 2013 йилга қадар АПЛ ўйинларининг ўртача 11 фоизида гол ура олмай келган. Аммо Фергюсон кетгач, бу кўрсаткич икки бараварга ошиб, 22 фоизга етди.
Қолаверса, қуруқ ўйинларда анча салбий томонга ўзгариш бўлган. Фергюсон даврида клуб ўртача 48 фоиз баҳсини қуруқ ўтказган. Ундан кейинги 10 йилликда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил этмоқда.

Пулнинг кўп ва самарасиз сарфланиши

2014 йилдан то ҳозирга қадар "МЮ" трансферлар учун жами 1,2 миллиард фунт ажратган. Бу эса бутун АПЛ трансферларининг 9 фоизини ташкил этади. Пул сарфлаш борасида фақат "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" "қизил иблислар"дан олдинда. Бундай кўп сарф-харажатларга қарамасдан, клуб қолган кучли олтилик жамоаларидан мавсумий олиб қараганда, кам футболчи олиб келган. Бу ўртача 4-5 та футболчини ташкил этади. Таққослаш учун қолган клубларда бу кўрсаткич 6-7 та футболчига тенг. Яъни "қизил иблислар" футболчиларни нисбатан қиммат нархларга сотиб олган.
Аммо бу ёз юқоридаги маълумотлардан мустасно. Чунки ёз давомида "МЮ" Англияда ўз рақиблари ичида энг кам пул сарфлаган жамоага айланди ва таркибга атиги учта футболчини жалб этди.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 21:22, 17.08.2022.
Ўқилди: 7414 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.