"Рома" ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло "Кремонезе"га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олди.
23 ёшли футболчи биринчи бўлим охирида алмаштирилди. Sky Sports Italia хабарига кўра, унга елканинг чиқиб кетиши ташхиси қўйилган.
Италиялик футболчи 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши кутилмоқда. У операция қилинмайди.
Дзаньоло ўтган мавсумда А Серияда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.