"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳақида фикр билдирди.
“Мен ундан жуда ҳайратдаман. Эрлинг кабилар одатда "ПСЖ", "Реал Мадрид" ёки "Барселона"га ўтади. Бу футболчилардан фақат “Манчестер Юнайтед”да Криштиану Роналду ва “Арсенал”да Тьерри Анрини номлашим мумкин. Улар дунёнинг энг зўр ўйинчиси бўлишни кутмаган эдилар, фақат Премьер-лигада бўлганларида шундай бўлишди. Аммо Холандга келсак, сиз ундан олдинга боришини, "Олтин тўп"ни қўлга киритишини ва дунёнинг энг яхши футболчисига айланишини кутасиз. Бу Премьер-лигада узоқ вақтдан бери содир бўлмаган, бу ҳайратланарли", деб Невилл сўзларини келтирмоқда Sky Sports.