Кириш Регистрация

Роберто Лосада: «Сўғдиёна» иккинчи бўлимда босимни камайтирганига хотиржамликка берилдик»

Баҳо:
+ | -

Гонконгнинг "Истерн" клуби бош мураббийи Роберто Лосада ОФК кубоги чорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган "Сўғдиёна"га қарши бўлиб ўтган баҳсдан сўнг ўз фикрини билдирди.

"Кутганимиздек қийин ўйин бўлди. Мақсадимиз — 90 дақиқа давомида ҳимояда мустаҳкам ўйнаб, қарши ҳужумлардан фойдаланиш эди. Бундан бошқа иложимиз ҳам йўқ эди. Чунки захирамиз фақат ёш футболчилардан иборат. Аммо ўйин сўнгида мақсадимиз амалга ошмай қолди.

Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" босимни камайтирди. Шунда мен қийин вазиятдан чиқдик, деб ўйлай бошладим. Аммо ўйин сўнгида гол ўтказиб юбордик.

Мен ўз футболчиларим билан, айниқса, ҳимоячилар билан фахрланаман. Улар "Сўғдиёна"га қарши баҳсда жуда яхши ҳаракат қилишди. Бугунги ўйинда уларга эътирозим йўқ.

"Истерн" бу босқичга етиб келгунча кўп меҳнат қилди. Гуруҳдан чиқишимизни ҳеч ким кутмаганди. "Сўғдиёна"га қарши баҳсда фантастик ўйин намойиш этдик ва улар билан бир савияда ўйнай олишимиз мумкинлигини исботладик.

Ўйинчилар учун бу жуда яхши тажриба бўлди. Уларда юқори салоҳиятни кўряпман. Бу борада футболчилар билан ишлашда давом этаман", — деди мураббий.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:44, 07.09.2022.
Ўқилди: 3476 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8889]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6387]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5316]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3725]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3508]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2580]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2359]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2333]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2268]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2229]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик