Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Самвел Бабаян: “Бугун икки очко йўқотдик”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида наманганликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Самвел Вячеславович ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Учрашув кескин курашларга бой ва томошабоп тарзда ўтди. Аммо афсуски, дуранг натижа қайд этилди. Биз эса албатта, бундан кўпроғини хоҳлагандик, лекин бунга эришолмадик. Бунга эса бир неча омиллар сабаб бўлди. Жумладан, мезбонлар биринчи бўлимданоқ вақт чўзишни бошлашди ва мана шу натижани сақлаб қолишга уринишди. Биз икки очко йўқотдик. Дастлабки бўлимда менимча 30 дақиқа футбол ўйнадик, қолган 15 дақиқада эса рақиб футболчиларининг тўпни тепиб юборишлари ва уларга ёрдам кўрсатилиши гувоҳига айландик. Тўғри, бу футболдаги айёрликлар, баъзан натижа ҳам келтиради.Аммо бундай футбол билан ривожланиш бўлмайди. Танаффус вақтида футболчиларимиз ҳатто терлашмаганди ҳам, боиси, ўйинда тўхталишлар кўп бўлди.
Шогирдларимга эса раҳмат айтаман, улар охиригача курашишди. Йўқотилган икки очко ўрнини энди бошқа ўйинда тўлдиришга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги рақиб “Сўғдиёна” билан Ўзбекистон кубоги ярим финалида яна тўқнаш келишингиз бугунги ўйин учун танланган тактикага таъсир кўрсатдими?

– Ўзбекистон кубогидаги ўйинга ҳали анча вақт бор. Бугунги тактика эса фақатгина шу баҳс учун тузилганди. Октябрдаги учрашувга эса алоҳида тайёргарлик кўрамиз.

- Жасур Яхшибоевнинг 90 дақиқа ўйнамаётганига сабаб, унинг жисмоний ҳолати тайёр эмаслигидами?

- Жасур ярим йил давомида деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетди. Унинг устига, шахсий ҳаётида ҳам муаммо юзага келди. Шунга қарамай, бугун у майдонда ўтказган дақиқаларида максимал даражада ўйин кўрсатди. Афсуски, у тўлиқ ўйнашга тайёр эмас. Жасур сўнгги турларда ўзининг энг яхши ўйинларини кўрсатиб, жамоамизга ёрдам беришига ишонаман.

- Жамшид Болтабоев бугун майдонга тушганида, “Навбаҳор” марказни тўлиқ эгаллаб, ғалаба қозониш имконияти ошармиди?

- Мазкур учрашув олдидан Жамшиднинг таркибдаги ўрни ва у етакчиларимиздан бири эканлиги ҳақида айтиб ўтгандим. Бироқ бугун унинг ўрнида жамоа сардори ҳаракат қилди ва менимча, Аҳмедов ҳам анча яхши ўйнади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 06:02, 11.09.2022.
Ўқилди: 1170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.