Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Бу Эрон эмас». Футболчи Меҳди Тареми 22 ёшли қизнинг ўлими ва мамлакатда юз бераётган вазият ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Порту» клуби ва Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Таремий 22 ёшли қиз Маҳса Аминийнинг ўлими ва унинг ортидан мамлакатда юз бераётган воқеалар ҳақида гапирди.

Аминий Теҳронда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими томонидан «ҳижобни нотўғри ўрагани» учун ҳибсга олинган ва бир муддат полиция бўлимида бўлганидан сўнг вафот этган. Ушбу ҳодиса мамлакатда норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

"Сиз мени оилангизнинг аъзоси сифатида кўрасиз ва унинг оддий аъзоси ҳақида хоҳлаган нарсангизни ёзишга ҳаққингиз бор. Юртдошлари манфаати учун меҳнат қилган киши ҳеч қачон уларнинг бахтсизлигини кўтара олмайди.

Бу инсонлар сўнгги кунлардаги воқеаларга лойиқ эмас. Бу Эрон эмас. Айрим видеоларни, айниқса, аёлларга нисбатан ёмон хулқ-атвор ва зўравонликларни кўриб уялдим.

Муаммо ва ташвишлар ҳақида гапириш, уларни эшиттириш учун қайси тилда гапиришимиз керак? Сиёсатчилар Эроннинг олижаноб халқи фаровонлигини таъминлашга мажбур. Зўравонлик ва одамларга нисбатан куч ишлатиш ҳеч қандай муаммони ҳал қилмайди ва ҳеч қандай шаклда буни қабул қилиб бўлмайди", — деди Таремий.

Мамлакатда 2009 йилдан бери ҳукуматга қарши энг йирик намойишлар 16 сентябрь куни бошланган эди. 24 сентябрь куни намойишлар Эроннинг 80 та шаҳрига тарқалди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:14, 30.09.2022.
Ўқилди: 3550 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик