Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Про лигада сентябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Про лиганинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган сентябрь ойида Про лигада 16 та баҳс бўлиб ўтди.

Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Виктор Кумиков (“Андижон”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар фарқи 4:2

Асрор Алиқулов (“Шўртан”) – 2 ўйин, 2 ғалаба, тўплар фарқи 2:0

Сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Ильдар Маматказин (“Андижон”) – 3 ўйин, 1 гол, 1 қуруқ ўйин

Суҳроб Бердиев (“Андижон”) – 3 ўйин, 2 гол

Рўзимбой Аҳмедов (“Бухоро”) – 3 ўйин, 2 гол


Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Про лига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Про лиганинг 10 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади.

Шунингдек, бу йилдан эътиборан ЎзПФЛ овоз бериш жараёнида championat.asia, sports.uz, tribuna.uz, stadion.uz нашрлари ҳамда Про лига расмий бродкастери ҳисобланган UzReport TV дан ҳам овозлар олади.

Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса бош мураббийлар, жамоа сардорлари ҳамда спорт нашрлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 00:40, 06.10.2022.
Ўқилди: 1212 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [11844]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6040]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4792]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3923]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3557]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3267]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2415]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1913]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1804]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1737]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик