Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Мухлис баданига дастхат!

Баҳо:
+ | -

Аргентина ва Ямайка (3:0) миллий жамоалари ўртасида кечган ўртоқлик ўйинида қизиқ воқелик кузатилди.

 Нью-Йоркда ташкил этилган учрашув вақти 3 нафар мухлис майдонга бостириб киришга уринди. Улардан бири Лионель Месси билан суратга тушмоқчи бўлди, бироқ стюардлар бунга йўл қўйишмади. Яна бир фанат Лео олдига яқинлашиш йўлини топди ва баданига дастхат тушириб олди. У шундан сўнг стадион нозирлари ҳамроҳлигида маҳкамага олиб кетилди.

Ўйиннингг ўзига келсак, Лио­нель Месси «дубл»га эришиш асносида Аргентина миллий жамоаси либосидаги голлари сонини 90тага етказиб қўйди. «ПСЖ» ҳужумчиси шу тариқа жаҳон миллий жамоалари тўпурарлари рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Аргентиналик юлдуз бу борада малайзиялик Мухтор Даҳари- (89та гол)дан ўзиб кетди. Лео­нинг Аргентина миллий жамоа­сида 90та гол маррасига етиши учун 164та ўйин керак бўлди. Миллий жамоалар миқёсидаги жаҳон тўпурарлари рейтинги 2-ўрнида бораётган эронлик Али Даи ҳисобида 148та ўйинда урилган 109та гол бор. Рекордчи - Криштиану Роналду (Португалия) эса 189та учрашувда 117та гол урган. 

Лео шунингдек, жарима зарбасидан урган голлари сонини 59тага етказиб, мазкур натижа бўйича кучли 10таликка кирди. 35 ёшли ҳужумчи бу масалада бразилиялик голеадор дарвозабон Рожерио Сени ҳамда Марселиньо Кариока билан тенглашди. Футбол тарихида жарима зарбаларидан энг кўп гол урганлар (пенальтилар ҳисобга киритилмаган): 1. Жу­ниньо Пернамбукано - 77та; 2. Пеле - 70та; 3-4. Виктор Легроталье, Роналдиньо - 66та; 5. Дэвид Бекхэм - 65та; 6-7. Диего Марадона, Зико - 62та; 8. Роналд Куман - 60та; 9-10. Рожерио Сени, Марселиньо Карио­ка, Лионель Месси - 59та; 11. Криштиану Роналду - 58та.

Яна бир кўрсаткич бор - Лео терма жамоада юбилей 100-ғалабани нишонлаб, бу борада кучли бешликка кирди. У Хави (133та ўйинда 100та ғалаба) билан тенглашди. Жаҳон миллий жамоаларида энг кўп ғалабага эришган футболчилар: 1. Серхио Рамос - 131та; 2. Икер Касильяс - 121та; 3. Криштиану Роналду - 113та; 4. Гуардадо - 102та; Хави, Лионель Месси.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:00, 13.10.2022.
Ўқилди: 2305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [4565]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [4227]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4070]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3154]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [2649]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2466]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2195]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1732]

Родри операция қилинади [1712]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/16 финалидаги Германия ва Парагвай учрашуви имкониятларини баҳолади [1601]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик