"Астон Вилла"нинг собиқ ҳужумчиси Габриэль Агбонлахор Криштиану Роналдунинг ҳаракатини қоралади.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси "Тоттенхэм"га қарши ўйинда (2:0) захира ўриндиғини тарк этиб, кийиниш хонасига йўл олди. Португалиялик футболчи бутун ўйинни захира ўриндиғида ўтказди.
“Тўғрисини айтайлик, Роналду бузилган бола. У 37 ёшда, у фаолиятини жуда зўр ўтказган, эҳтимол у тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. У севиши керак бўлган жамоаси сўнгги йилларда энг яхши футбол ўйнамоқда ва "шпорлар"ни парчалаб ташламоқда.
Аммо "МЮ" Роналдусиз яхшироқ ўйнайди. Роналду “Эвертон”га қарши майдонга тушиб, гол урди, яхши ўйнади, кейин “Ньюкасл”га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди ва ёмон ўйнади. У алмаштирилди ва у деярли жанжал чиқарди.
Мен тан Хагни босимга берилмагани ва Роналдуни "Тоттенхэм"га қарши ўйинда майдонга туширмагани учун мақтайман. Кийиниш хонасига шу тарзда кириш эса уят. Сиз буни қила олмайсиз. Бу шерикларга нисбатан ҳурматсизликдир. Агар жамоада бўлганимда ва ўйиндан сўнг бундан хабар топганимда, мураббий сифатида нимадир қилишини истардим. "Челси"га қарши ўйинда Роналдуни майдонга туширмасдим.
Бу ҳурматсизлик. Ҳа, Роналду энг яхшилардан бири, у 700 та гол урган. Аммо шерикларга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлмаслик керак. Ва у буни ўзи учун қилди, - деди Агбонлахор.