Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Рома" "Лион" футболчиси учун "Бетис" билан курашади

Баҳо:
+ | -

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо Жоржиньо Вейналдумнинг жароҳати фонида майдон марказини кучайтиришга қарор қилди.

Calciomercato нашри хабарига кўра, римликлар эътиборини "Лион" ярим ҳимоячиси Уссем Ауарга қаратган.

Ярим ҳимоячига “бўрилар”дан ташқари Испаниянинг “Бетис” жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда. Клуб ўтган ёзда франциялик футболчини қўлга киритишни режалаштирганди, аммо молиявий муаммолар туфайли буни амалга ошира олмаганди. "Бетис" футболчини шартнома муддати тугаганидан кейин, аниқроғи 2023 йилнинг ёзида текинга қўлга киритишни кутганди. Бироқ, “Лион” раҳбарияти энди январь ойидаги трансфер ойнасида ўз футболчисини номинал тўлов эвазига сотишга қарор қилди. Бу тартиб "Рома"га мос келади, лекин "Бетис"га эмас.

Ауарнинг молиявий сўровлари ҳам трансферни амалга ошириш учун муаммога айланиши мумкин. Маълум қилинишича, футболчи ва унинг агентлари ҳар бир мавсум учун камида 4,5 миллион евро + эҳтимолий бонуслар талаб қилади. Агар "Рома" франциялик футболчини трансфер қилишдан бош тортса, "Бетис" раҳбарияти бундай сўровларни қондира олмайди, чунки улар илгари маош чегараси туфайли Ла Лига билан боғлиқ муаммоларга дуч келишган.

Киритилди: 20:23, 27.10.2022.
Ўқилди: 1595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.